Рим папаси қочқинларнинг оёғини ювиб ва ўпиб қўйди

© REUTERS / OSSERVATORE ROMANOРим Папаси қочқинларнинг оёғини ювиб қўймоқда
Рим Папаси қочқинларнинг оёғини ювиб қўймоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рим папаси Франциск Вақтинчалик яшаш марказида 11 нафар қочқинларнинг оёғини ювиб ва ўпиб қўйди.

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Рим Папаси Франциск католиклар томонидан нишонланадиган Пок пайшанба куни Вақтинчалик яшаш марказида 11 нафар қочқиннинг оёғини ювиб ва ўпиб қўйди, РИА новости хабарига асосан.

11 нафар қочқинлардан беш нафари католик, уч нафари мусулмон, уч нафари қибтий ва ҳинду бўлган. Оёқ ювиш маросимида Папага бир кўнгилли ёрдам берган. Гувоҳлар айтишига кўра, маросим вақтида қочқинлар кўз ёшини тутиб тура олмаган. 

"Биз ҳар хилмиз, бизда маданий ва диний фарқ бор, лекин биз ака-укамиз ва аҳил яшамоқчимиз. Ҳар биримизнинг ўз ҳаёт йўлимиз бир, бошдан кечирган машаққатларимиз бор, лекин ҳар биримизда ака-укачиликни истайдиган очиқ юрак бор. Ҳар биримиз, ўз диний тилимизда, Худодан ушбу ака-укачилик бутун дунё бўйлаб тарқалишини сўраймиз", — деди Франциск ўз нутқида.

© REUTERS / OSSERVATORE ROMANOБеженец делает фотографию с Папой Римским Франциском
Беженец делает фотографию с Папой Римским Франциском - Sputnik Ўзбекистон
Беженец делает фотографию с Папой Римским Франциском

"Бошқалар ҳатто яқинлашишни ҳам истамаган кишилар олдида тиз чўкиб, уларнинг оёғини ювиб қўйиш билан, Рим Папаси ҳозирги мураккаб замонда, барчамиз, баҳона қилмасдан, жамиятнинг энг заиф қатламига эътиборли бўлишимиз кераклигини айтмоқчи бўлди", — деди архиеписком Рино Физикелла.

Оёқ ювиш маросими, Инжилдаги "Сирли кеча" ҳикоясига кўра, Исо Масиҳ самимий меҳр ва камтарлик рамзи сифатида, ўз шогирдларининг оёғини ювиб қўйгани шарафига ўтказилади.

Бу йил понтифик биринчи марта маросимни Римдан ташқарида – Италия пойтахтига яқин бўлган Кастельнуово-ди-Порто шаҳарчасида ўтказди. Бу ердаги Вақтинча яшаш марказида 26 мамлакатдан 892 қочқин яшамоқда.

Янгиликлар лентаси
0