04:35 22 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Зилзиладан кейинги ҳолат. Архив сурат

Ўзбекистонда зилзила рўй берди

© Flickr / Martin Luff
Жамият
Ҳавола олиш
24610

Ўзбекистоннинг турли нуқталарида 5 апрель куни соат 17:11да кучсиз ер қимирлаши сезилди. Сейсмологлар маркази берган маълумотга кўра, зилзила ўчоғи Тошкентдан 420 км ғарбда жойлашган.

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. 5 апрель куни соат 17:11да Ўзбекистоннинг турли нуқталарида 5,2 магнитудали кучсиз ер қимирлаши сезилди, деб хабар берди Sputnik мухбирига “Тошкент” сейсмостанцияси ходими.

Сейсмологлар маълумотига кўра, зилзила ўчоғи Тошкентдан 420 км ғарбда жойлашган.

Зилзила Ўзбекистоннинг турли нуқталарида кузатилган: жумладан, Қарши шаҳрида – 3-4 балл, Самарқандда – 3-4 балл, Жиззахда – 3 балл, Термизда – 2 балл, Навоийда – 2 балллик ер қимирлаши кузатилган. Тошкент шаҳрида зилзила сезилмаган.
Ер қимирлаши туфайли жабр кўрганлар ёки биноларга шикаст етгани ҳақида маълумот ҳозирча йўқ..

Асосий мавзулар