05:17 22 Май 2018
Эфир
Тошкентда йўлларни сув босиши. Архив сурат

Ўзбекистонда кучли ёғингарчилик кутилмоқда

© Facebooke / Водители Ташкента
Жамият
Ҳавола олиш
31711

16-20 апрел кунлари Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида кучли ёғингарчилик кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Келаётган ҳафтада Ўзбекистоннинг Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм, Жиззах, Бухоро вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда, Gismeteo хабарига асосан. 

Ҳаво ҳарорати ўртача 15-18 градус бўлиб кучли ёмғир ва чақмоқ бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ёмғир 16 апрелда бошланади.17 апрелда кун ёзун ёғингарчилик ва булутли ҳаво, бўлиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида шанба 16 апрел куни ҳаво очиқ бўлиб, 22-27 даражагача иссиқ бўлади. Якшанба 17 апрелда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Душанба, сешанба кунлари ҳаво 20 — 24 даража иссиқ бўлиб, қисман ёғингарчилик кутилмоқда. 20 апрел чоршанба куни эса ҳаво ҳарорати 15-17 даража илиқ бўлиб, кун узун булутли ва ёмғирли об ҳаво кутилмоқда.

Республиканинг тоғли ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с бўлиши (кучли) ва сел келиши хавфи бор. 

 

Асосий мавзулар