Уруш фахрийларига 800 минг сўмдан мукофот берилади

Oбуна бўлиш
1914-1945 йиллар Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиринларига 800 минг сўмдан мукофот берилади.

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. 9 май Хотира ва қадрлаш куни ва 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 71 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларига, президент фармонига асосан 800 минг сўм миқдорида пул мукофоти берилади, gazeta.uz хабарига асосан.

Ислом Каримов имзолаган ҳужжатда Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда уруш қатнашчилари ва ногиронларига пул мукофотининг тантанали ва байрамона вазиятда топширилишини таъминлаш кўрсатилган.

Пул мукофотидан ташқари, президент фармонига биноан, маҳаллий ҳокимиятилар, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Бадиий академия, Республика Маънавият тарғибот маркази, «Нуроний» ва «Маҳалла» жамғармалари ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Ватан озодлиги ва шаъну шарафи ҳимоячиларига бағишланган махсус учрашувлар ва маърифий-бадиий кечалар ўтказиш юклатилди.

Янгиликлар лентаси
0