18:46 25 Феврал 2018
Эфир
Тошкент шаҳри. Архив сурат

Ажрашган тошкентликлар пойтахт рўйхатидан чиқарилади

© Flickr/ Francisco Anzola
Жамият
Ҳавола олиш
58000

Янги қабул қилинган қонунга биноан, Тошкентда яшаётган оилалар ажрашганда, уйсиз қолган эр ёки хотин автоматик равишда пойтахт рўйхатидан чиқарилади.

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Тошкентда пойтахт рўйхатидан ўтиш тартибига ўзгариш киритилди. Қонунга киритилган янги қўшимчаларга кўра, бундан буён эр-хотин ажралиши автоматик равишда улардан бирининг пойтахт рўйхатини (прописка) йўқотишга олиб келиш мумкин.

Хусусан, янги қонунга кўра, эр-хотин ажрашганда, ўз уйига эга бўлмаган оила аъзоси автоматик равишда Тошкент рўйхатида чиқарилади.  

Ундан ташқари бир қатор давлат амалдорлари, Олий Мажлик депутатлари, ҳарбийлар ва бошқа давлатдан хизмат муддатига уй берилган шахсларнинг қариндошлари ҳам Тошкентда рўйхатдан ўтиш ҳуқуқини йўқотди.

Янги қонунга кўра, Тошкентда доимий рўйхатдан ўтиш ҳуқуқи 12 тоифадаги фуқароларга берилган. Улар орасида уй-жой эгалари, бир йилдан ортиқ бирга яшаётган оилалар, ҳарбий хизматчилар, малакали мутахассислар ва ижтимоий ҳимояга эга бўлмаган шахслар бор.

Асосий мавзулар