"Камолот"нинг "25" акциясида иштирок этинг!

Oбуна бўлиш
"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан эълон қилинган ушбу акция Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланади.

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним" шиори остида "25" акциясини эълон қилди. Бу ҳақда"Камолот"нинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида хабар қилинган.
Ушбу танловда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этишлари мумкин. Ижодий ишлар 25 августга қадар "Камолот"нинг ҳудудий кенгашларида қабул қилинади ва 25.kamolot.uz сайти орқали эълон қилиб борилади.

Янгиликлар лентаси
0