07:58 19 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Тез тиббий ёрдам автомобиллари. Архив сурат

Ўзбекистонда тиббий хизматни назорат қилувчи ягона тизим жорий этилади

© Sputnik / Юрий Лашов
Жамият
Ҳавола олиш
11701

Маълумотларга кўра, ушбу тизим ёрдамида шошилинч тиббий хизмат бригадалари жойини онлайн тартибда кузатиш ҳамда тиббий ёрдам машинасини чақирганларга зудлик билан энг яқин манзилдаги машинани юбориш мумкин.

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Ўзбекистонда шошилинч ёрдам хизматини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими яратилади, деб хабар қилди Спутник мухбирига Соғлиқни Сақлаш вазирлигидаги манба.

Сўнгги йиллар давомида Ўзбекистонда жанубий кореялик ҳамкорлар ёрдамида шошилинч ёрдам хизматини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш лойиҳаси устида иш олиб борилган эди. Мазкур лойиҳа Жанубий Корея Республикаси томонидан молиялаштирилиб, лойиҳа ҳаётга татбиқ этилиши учун Корея ҳукумати Ўзбекистонга 3 миллион доллар ажратган эди.

"Натижалар шу қадар асосланган эди-ки, ҳукумат пойтахт учун алоҳида тизим яратиш ўрнига, уни бутун республика бўйлаб жорий этишни маъқул кўрди. Давлат томонидан ушбу лойиҳа амалга оширилиши учун 9 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилиши кўзда тутилган", — дея таъкидлади манба.

Лойиҳа доирасида шошилинч ёрдам хизматининг ягона диспетчерлик коммуникация марказини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш кўзда тутилган.

Унга кўра телекоммуникацион ва технологик инфратузилмани яратиш, кичик станциялар ва тез ёрдам бригадаларини вилоят даражасигача жиҳозлаш (шу жумладан, чекка жойларни ускуналар ва GPS билан жиҳозлаш), амалий дастурий таъминотни етказиб бериш ва ўрнатиш каби ишлар амалга оширилади.

Манбанинг таъкидлашича, электронлаштирилган соғлиқни сақлаш тизимининг яна бир йўналиши хизматларнинг маълум турларини интерактив форматга кўчирилишини кўзда тутади.

"Мисол учун, янги тизим ўлароқ, тезкор равишда уйга чаыирилган врач ҳамда оддий фуқаролар билан  видеоконсултация ўтказиш имконияти пайдо бўлади. Шунингдек, ўта мураккаб жарроҳликоперациялари ўтказилиши вақтида турли тиббий масканлар билан видеоалоқа ташкиллаштирилиши йўлга қўйилади", — деб ҳикоя қилди манба.

Асосий мавзулар