10:46 20 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Банк карталари. Архив сурат

CLICK картадан картага маблағ ўтказишни йўлга қўйди

© Flickr/ frankieleon
Жамият
Ҳавола олиш
432 0 0

Маблағлар бир онлайн-карта ҳисобидан иккинчисига бевосита ўтказилиши мумкин, бунда қабул қилиб олувчининг CLICK орқали рўйхатдан ўтган бўлиши шарт эмас. «Алоқабанк» ва «Агробанк» мазкур тизимга уланган илк банклардан бўлди.

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. CLICK мобиль тўловлар тизимида Ўзбекистон банклари томонидан муомалага чиқарилган бир пластик онлайн карта ҳисобидан иккинчисига пул маблағларини ўтказиш имконияти пайдо бўлди, дея хабар қилинмоқда компания расмий сайтида.
Айни вақтда "Алоқабанк" ва "Агробанк" мижозлари бундай имкониятдан фойдалана олишлари мумкин.

Компания бундан буёғига ҳамкор-банклар рўйхатини кенгайтириш ниятида.

Ўтказмалар *880*карта_рақами*сумма# ёки *880*3*телефон_рақами*сумма# USSD-сўровлари орқали амалга оширилади.

Яқин вақт ичида ушбу имконият иловаларда ҳам ишга туширилади.

Пластик картадан пул ўтказмаси амалга оширилган пайтда жўнатган фойдаланувчидан 2% миқдорида хизмат ҳақи ушлаб қолинади. Ўтказмаларни ошириш мумкин бўлган пластик карталар чиқарган банклар сони доимий равишда кенгайтирилиб, яқин вақт ичида Ўзбекистон Республикасидаги барча банк-эмитентларни қамраб олиши кутилмоқда.

Асосий мавзулар