23:20 21 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Бўш ўрин. Архив сурат

Чиноз тумани прокурори “Аҳмадбой” туфайли ўз лавозимидан четлатилди

Sputnik / Михаил Воскресенский
Жамият
Ҳавола олиш
Молиявий пирамидалар ҳақида (15)
873 0 0

Аҳмад Турсунов молиявий фирибгарлк ишини кўриб чиқиш давомида Беҳзод Мирсоатов ўз лавозимидан бўшатилди. Шу тариқа, туман милиция бўлими ва Солиқ қўмитасида ҳам текширувлар ўтказилмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Ўзбекистон Ҳуқуқни сақлаш органлари Аҳмад Турсунов иши бўйича Чиноз туман прокуратураси ходимлари фаолиятини текширмоқда, деб хабар берди прокуратура вакили Sputnik мухбирига.

Унинг сўзларига қараганда, Чиноз турмани прокурори Беҳзод Мирсоатов ва прокуратуранинг бир неча ходимлари вақтинча ўз лавозимларидан четлатилган.  

“Ўзбекистон — бу ҳуқуқий давлат. Бу ерда давлат хизматчиларини, фақатгина миш-мишлар асосида, ҳеч ким ишдан бўшатмайди. Ҳақиқатдан ҳам прокурор ўз лавозимидан четлатилган, унинг ўрнига эса вақтинча вазифасини бажарувчи тайинланган. Бу эса, айни дамда олиб орилаётган тергов ишлари билан боғлик, айбсизлик презумпцияси амал қилмоқда”, — деди ҳуқуқни сақлаш органлари ходими.

Фақатгина тергов натижалари аниқ бўлганидан кейин, туман прокуратураси ходимларининг айборлиги ёки айбсизлиги маълум бўлади. Улар “Аҳмадбой” фаолиятини била туриб кўз юмганми ёки ўз вазифаларига маъсулиятсизлик билан қараган, холос. Ундан кейин уларга нисбатан қонунда белиланган чора кўрилади, деди суҳбатдош.  

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон МХХси ва ҳуқуқни сақлаш органлари ушбу кунларда тумандаги милиция бўлимлари ва солиқ инспекцияларида текширувлар олиб бормоқда.

Sputnik мухбирига маълум бўлишича, тергов натижасида шундай қонунбузарликлар аниқланган-ки, уларни ҳар қандай назорат ёки бошқарув органи, фирибгарлик бошланганидан бир неча ой ўтиб аниқлаш имконига эга бўлган. Ваҳоланки, “Аҳмадбой” фаолияти Ўзбекистонда беш йил давом этган.  

Мавзу:
Молиявий пирамидалар ҳақида (15)

Асосий мавзулар