09:10 23 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Смартфон. Архив сурат

Уяли алоқа хизмати қоидаларига ўзгаришлар киритилади

Collage Sputnik
Жамият
Ҳавола олиш
32411

Ўзбекистонда уяли алоқа хизмати кўрсатиш қоидаларигиа киритиладиган ўзгаришлар муҳокама қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 июл  — Sputnik. Давлат хизматлари ягона порталида уяли алоқа хизмати кўрсатиш қоидаларининг янги талқини муҳокамага чиқарилган. Муҳокама ушбу йилнинг 4 июлда бошланиб 19 июлига қадар давом этиши кўзда тутилган.

Қонун лойиҳасида кўзда тутилган ўзгаришлар уляли алоқа хизматининг барча соҳасини қамраб олади: Уяли алоқа хизмати дилерлари ва абонентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари,  алоқа сифати, қўшимча хизматлар таклиф қилиш ва бошқалар. Киритилаётган янгиликларнинг асосий моҳияти – абонентларга химат кўрсатиш даражасини ошириш ва улар ҳақидаг шахсий маълумотларни бошлаш.

Ҳужжат Ўзбекистон Ахборот технилогиялари ва Коммуникациялар вазирлиги томонидан ишлаб чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда кўрсатилаётган уяли алоқа хизмати сифатига кўплаб шикоятлар тушмоқда. Ўтган йил охирида ўтказилган текширлар, уяли алоқа компаниялари томонидан йўл қўйилган, кўплаб қоидабузарликларни маълум қилди. Компанияларга қисқа вақт ичида алоқа сифатини яхшилаш топшиирлган эди.

 

Асосий мавзулар