04:38 22 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Ўзбекистон ҳарбийлари. Архив сурат

МВ: Бугунги кунда бирорта ҳам ўзбек зобити Россияда таълим олаётгани йўқ

© ИА "Жахон"
Жамият
Ҳавола олиш
Ўзбекистон Мустақилликка эришган давр ютуқлари (55)
36900

Бироз олдин баъзи ОАВларда пайдо бўлган маълумотларга қарши, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бугунги кунда бирорта ҳам ўзбек зобити Россия ОТМларида таёрланаётгани йўқ деди.

ТОШКЕНТ, 11 июл – Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, бугунги кунда Россияда Ўзбекистон зобитлари таёрланаётгани ҳақидаги маълумотларни инкор қилди.

Бироз олдин ОАВда Россия ОТМларида Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар таёрланаётгани ҳақида хабар тарқатишган эди.

Sputnik мухбирига Ўзбекистон Мудофаа вазири кадрлар бўлими бошлиғи ўринбосари Акром Узоқов хабарига кўра — ушбу маълумот нотўғри.

“Бугунги кунда бирорта ҳам бизнинг зобит Россияда таълим олаётгани йўқ. Барча ҳарбий кадрлар ўзимизда таёрланмоқда. Айни дамда ушбу масала муҳокама қилинмоқда. У амалга ошган тақдирда ҳам, бу фақатгина муаян соҳа мутахассислари ёки малака ошириш бўлиши мумкин, холос”, — деди ходим.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўз Қуролли кучлари, қурол-аслаҳалари ва ҳарбий харажатлари ҳақидаги маълумотларни сир сақлаб келмоқда. Global Firepower халқаро экспертлари фикрига кўра, Ўзбекистон Ўрта Осиёдаги энг кучли армияга эга бўлган мамалкатдир. Дунё рейтингида эса, Ўзбекистон армияси 54 ўринда.

 

Мавзу:
Ўзбекистон Мустақилликка эришган давр ютуқлари (55)

Асосий мавзулар