09:08 26 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Военнослужащие армии Узбекистана

Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга қабул қийинлашди

© Министерство обороны Узбекистана.
Жамият
Ҳавола олиш
332260

Янги талабга мувофиқ, Ўзбекистонда қуролли-кучлар сафида хизмат қилишни хоҳлаётганлар ҳар йили ўтказиладиган танловда фақат бир марта қатнаша оладилар. Бундан ташқари жисмоний нормативлар бўйича имтихон бир кунда топширишади, она тили, адабиёт, тарих ва математика фанларидан тест учун эса бир ярим соат ажратилади.

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Душанба куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат тест маркази ҳарбий хизмат ёшидаги йигитларни армияга қабул қилиш учун янги талаб ва меъзонларни қабул қилди.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистонда қуролли-кучлар сафида хизмат қилишни хоҳлаётганлар ҳар йили ўтказиладиган танловда фақат бир марта қатнаша оладилар. Бундан ташқари жисмоний нормативлар бўйича имтихон бир кунда топширишади, она тили, адабиёт, тарих ва математика фанларидан тест учун эса бир ярим соат ажратилади.

Тест натижалари эса етти кун ичида кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон Қуролли кучлари сафига чақирилиувчиларга талабларнинг кучайтирилиши ҳарбий хизматчилар савиясини, жисмоний тайёргарлиги ва маънавий етуклигини ошириш мақсади билан боғлиқдир.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон қуролли-кучлари сафларида хизмат қилишни хоҳловчилар сони ҳаддан зиёд кўпайиши ортидан мамлакат мудофаа вазирлиги армияга йигитларни тест орқали қабул қилишни йўлга қўйди.

Армияда хизмат қилишни хоҳловчилар эндиликда жисмоний нормативлардан ташқари, она тили, адабиёт, тарих ва математика фанларидан тест топширишлари керак бўлади.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ҳозирда муддатли ҳарбий хизмат учун ажратилган ҳар бир ўринга тўққиз-ўнтадан даъвогар тўғри келмоқда.

Асосий мавзулар