Ўзбекистонда биринчи маротаба кириш имтиҳонлари онлайн тарзда намойиш этилади

© UITТошкентдаги Инха университети
Тошкентдаги Инха университети - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети(IUT) 2016-йилнинг 29-июль куни бўлиб ўтадиган имтиҳонлар жараёнларини реал вақт режими(online)да намойиш этади.

ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. IUT Ўзбекистонда биринчи маротаба кириш имтиҳонларини online тарзда намойиш этади, деб хабар қилинган университет расмий сайтида.

Бундан олдин Инха университети кириш имтиҳонлари шаффоф ва очиқлигига ишонч ҳосил қилишлари учун ОАВ вакилларини ушбу жараённи кузатишга таклиф қилган эди.

Шунингдек, барча хоҳловчилар кириш имтиҳонлари жараёнларини live.inha.uz. ҳаволаси орқали online тарзда кузатишлари мумкин.

© Университет ИнхаУниверситет Инха
Университет Инха - Sputnik Ўзбекистон
Университет Инха

"Мазкур саҳифа TAS-IX ҳудудида жойлашганлиги сабабли, видео оқимнинг юкланишдаги тезлигини таъминлайди. Кўпгина интернет-провайдерлар  TAS-IX даги трафикларга ҳақ олмагани учун, фойдаланувчиларнинг маблағлари  тежалади", — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Инха университути янги ўқув йилида 330 нафар талабани қабул қилишни режалаштирган. Улардан 250 нафари Компьютер инжиниринг ва Датурий инжиниринг, 70 нафари эса Логистика йўналиши бўйича таҳсил оладилар.

Янгиликлар лентаси
0