Россияда Қурбон ҳайит 12 сентябр куни нишонланади

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишМосквада Қурбон байрами
Москвада Қурбон байрами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Муфтийлар кенгаши хабарига кўра, бу йил мусулмонларнинг энг улуғ байрамларидан бири бўлган Қурбон ҳайит Россияда 12 сентябр куни нишонланади.

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Ушбу йил мусулмонларнинг энг улуғ байрамларидан бири бўлган Қурбон ҳайит Россияда 12 сентябр куни нишонланади, Россия Муфтийлар кенгаши хабарига кўра.

“Ид ал-Адҳа байрами (Қурбон байрам) 2016 йилда, Ислом дунёси маълумотларига асосан,  12 сентябр куни нишонланади” —, дейилган Россия Муфтийлар кенгаши хабарида.

Ушбу йил, 2 сентябр куни, қуёш ботиши билан, мусулмон ҳижрий тақвимига кўра Зул-Хижжа ойи бошланади. Зул-Ҳижжа ойининг биринчи ўн куни бутун дунё мусулмонлари учун қадрли ва хосиятли ой ҳисобланади. Ушбу кунларда мусулмонлар имкон қадар кўпроқ яхши ишлар қилиши, рўза тутиши ва камбағалларга ёрдам бериши керак.

Зул-Ҳижжа ойининг 9 куни, яъни 11 сентябар – Арофат куни дейилади. Ушбу кун тутилган рўза "Ўтган йил ва келаси йил гуноҳларини ювади"- дейилган Ҳадисларда.

Россия Муфтийлар кенгаши расмий хабарига кўра, Қурбон байрам куни Москва шаҳар ичида қурбонлик келтирилмайди (қўй сўйилмайди). Қурбонлик амалиётлари учун шаҳар ташқарисида бир неча жойлар махсус ажратилади. Хусусан, Звенигород, Балашиха, Домодедово, Истра, Коломенское, Красногорск, Ногинск, Пушкин, Раменское, Сергиево-Посад, Солнечногорск, Шелково, Ленинск туманларида махсус жойлар ажратилган.

Қурбон Ҳайит
Қурбон Ҳайит - Sputnik Ўзбекистон
Қурбон Ҳайит

 

Янгиликлар лентаси
0