"Ўзбекистон" МАК "Белавиа" билан код-шер келишувини имзолади

© Gennady Misko"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси самолёти
Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпанияси самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ҳамкорлик туфайли иккала авиакомпания йўловчилари жозибадор нархларда саёҳат қилиш, шунингдек, Минск орқали транзит билан Европа ва МДҲдаги йўналишларга, Тошкент орқали - Марказий ва Шарқий Осиё аэропортларига училганда қулай туташ йўллардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Беларуснинг "Белавиа" авиаташувчиси билан ҳаво йўлларидан биргаликда фойдаланиш (код-шеринг) шартномасини имзолади, деб хабар қилмоқда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК матбуот-хизмати.

S7 Airlines авиакомпанияси самолёти - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон" МАК ва Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси код-шеринг битимини имзолашди
"Ушбу ҳамкорлик иккала авиакомпания йўловчиларига жозибадор нархларда саёҳат қилиш, шунингдек, Минск орқали транзит билан Европа ва МДҲдаги йўналишларга, Тошкент орқали — Марказий ва Шарқий Осиё аэропортларига училганда қулай туташ йўллардан фойдаланиш имкониятини тақдим этади", — дейилади хабар матнида.

Айни пайтда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ва "Белавиа" ўртасида интерлайн-келишув амал қилади (у ўз бланкларида ҳамкор авиакомпания йўналишларида авиаташувни расмийлаштириш ҳуқуқини беради), бундан ташқари, электрон интерлайн жорий этилган (электрон чипталарнинг ўзаро тан олиниши).

"Белавия" авиаташувчиси билан Тошкент — Минск — Тошкент йўналишида код-шер битими 2016 йилнинг 15 сентябридан бери амал қилади, дея таъкидланган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0