15:02 25 Феврал 2018
Эфир
Сиам мушуги

Тошкентда мушуклар кўргазмаси бўлиб ўтади

© Flickr/ julicath/Cath (On- Off ;-))
Жамият
Ҳавола олиш
6811

9 октябр куни бўлиб ўтадиган кўргазмада Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистондан профессионал мушукбоқарлар ва мушуксеварлар иштирок этадилар.

ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Тошкентдаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида “Осенний Кошкент 2016” (Кузги Мушуккент 2016) деб номланган мушуклар кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда afisha.uz.

9 октябр куни бўлиб ўтадиган кўргазмада Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистондан профессионал мушукбоқарлар ва мушуксеварлар иштирок этадилар. Кўргазма доирасида зотдор ва уй мушуклари ўртасида турли мусобақалар ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Кўргазма "Farus" мушуксеварлар ассоциацияси ва "Caravan cats" фелинология жамияти томонидан ташкил этилмоқда. Унга Россия ва қозоғистонлик экспертлар таклиф этилишган.

Асосий мавзулар