13:57 22 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Жамият
Ҳавола олиш
845 0 0

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонга эвакуация қилинган бир неча минг боладан 15 нафарини асраб олган темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов ва унинг турмуш ўртоғи Баҳри Аҳмедова хотирасига 1982 йилда Тошкентдаги Халқлар Дўстлиги саройи олдидаги майдонга ёдгорлик ўрнатилган эди

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. 2008-йил баҳорида халқлар дўстлиги тимсоли бўлган ҳайкал шаҳар четига кўчирилган эди. Спутник Ўзбекистон мухбирининг хабарига кўра, бир вақтлар Тошкент марказида турган Шомаҳмудовлар оиласига қўйилган ҳайкал бошқа жойга кўчирилмайди, шаҳар четида қолади.

Маълум бўлишича, ёдгорликнинг шаҳар марказига қайта кўчирилиши таклифи билан ўзбекистонликларнинг бири мамлакат Бош вазирининг виртуал қабулхонасига мурожаат қилган. Бугунги кунда ёдгорликнинг ташқи кўриниши унчалик хавас қиларлик даражадамас, қолаверса, зиёрат қилиш учун ноқулай жой — "Ипподром" бозоридан Тошкентга кираверишда жойлашган.

"Мен ўз ватаним — Ўзбекистоним билан чексиз фахрланаман, у жаҳон саҳнасида улкан муваффақиятларни қўлга киритди. Шунингдек, ўзбек халқи билан ҳам фахрланаман — унинг меҳмондўстлиги ва саховати ҳақида бутун дунё билади. Тошкент гўзал тарихий обидаларга бой. Шомаҳмудолар оиласига қўйилган ҳайкал бугун Тошкент шаҳри чеккасидан ўрин олган. Суратда кўриниб турибдики, бу жой — катта аҳамият касб этадиган ҳайкал учун муносиб эмас. Ҳайкал кўчириб ўтказилиши лозим бўлган эҳтимолий жойларни эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман: 1. Бунёдкор майдони (аввалги жойи). 2. Мирзо Улуғбек ва Буюк Ипак Йўли кесишмаси", — деб ёзган ўз мурожаатида таклиф муаллифи.

Оддий халқ орасида "Шомаҳмудовлар оиласига қўйилган ҳайкал" деб аталувчи Халқлар Дўстлиги ёдгорлиги ўзбек халқининг бағрикенглиги ва муҳаббати рамзи ҳисобланган. Ёдгорлик Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонга эвакуация қилинган бир неча минг боладан 15 нафарини асраб олган темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов ва унинг турмуш ўртоғи Баҳри Аҳмедова хотирасига 1982 йилда Тошкентдаги Халқлар Дўстлиги саройи олдидаги майдонда ўрнатилган эди.

Энди маълум бўлишича, ёдгорлик келгусида ҳам ҳозирги ўрин олган жойида қолиши маълум бўлди. Бу ҳақда Бош вазир қабулхонасига мурожаат қилган ўзбекистонликка Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қошидаги инспекция вакиллари маълум қилганлар.

Инспекция ходимларининг сўзларига қараганда, ҳайкал яхши аҳволдамас, шу боис, яна бир марта кўчирилиб ўтказиладиган бўлса, унга зиён етиши мумкин. Биринчи демонтаж вақтида бир болакай йўқотилганлиги таъкидланган.

Хуллас, пойтахт ҳукумати монумент ҳозирги жойида қолдирилишини айтиб, шу билан бирга унинг атрофидаги ҳудудни ободонлаштиришга ваъда берганлар.

Асосий мавзулар