Ислом Каримов хотирасига қорилар танлови ўтказилди

© Новости УзбекистанаЎзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган кўргазма
Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган кўргазма - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Билимлер беллескенде" танловини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – билим юрти талабаларининг диний экстремизм ва терроризм, бузғунчилик, аҳлоқсизлик каби ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетини янада кучайтириш, миллий-диний урф-одат, анъана ва қадриятлар асосида тарбиялашдан иборатдир

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Ҳижрий йилни бошлаб берувчи Муҳаррам ойининг номи луғатда "ҳурматланувчи", "улуғланувчи" деган маъноларни анг­латади. Муборак Муҳаррам ойи ва фазилатли Ашуро кунида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти бўлган Ислом Абдуганиевич Каримовнинг хотирасига бағишлаб, жорий йилнинг 12 октябрь куни “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юртида "Билимлер беллескенде" танлови ўтказилди. Бу ҳақда муслим.уз хабар қилган.

Татьяна ва Лола Каримовалар Минор масжидини зиёрат қилишди - Sputnik Ўзбекистон
Татьяна ва Лола Каримовалар Минор масжидини зиёрат қилишди
Танлов аввалида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуганиевич Каримов хотирасига бағишлаб Қуръон хатм қилинди.

Сўнгра Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти мудири Шамсуддин Баҳоуддинов Юртбошимиз бўлган, Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовни Ўз раҳматингга олишини сўраб дуолар қилинди танловни бошлашга рухсат бердилар.

"Билимлер беллескенде" танловини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – билим юрти талабаларининг диний экстремизм ва терроризм, бузғунчилик, аҳлоқсизлик каби ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетини янада кучайтириш, талабаларнинг Қуръон, ақоид, тафсир, ҳадис ва фиқҳий масалалардаги билимларини янада ошириш, турли таҳдидларга қарши мустақил фикрларини баён этиш қобилиятини ривожлантириш, иқтидорли талабаларни қизиқишлари бўйича тўғри йўналтириш ва уларни рағбатлантириш, миллий-диний урф-одат, анъана ва қадриятлар асосида тарбиялашдан иборатдир.

Танловни Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти мудири Баҳоуддинов Шамсуддин кириш сўзи билан очиб берди ва танлов иштирокчиларига омадлар тилади.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясида Каримов хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов хотирасига "Сиздан озод ва обод Ватан қолди" тадбири ўтказилди
Танловда билим юрти 2-курс талабаларининг "Зиё" командаси, 3-курс талабаларининг “Бухорий издошлари” ва 4-курс талабаларининг "Беруний авлодлари" жамоалари иштирок этишди. Улар тўртта шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Танловда билим юрти мудир ўринбосарлари, услубий бирлашма раиси, мутахассис фани ўқитувчиси ва умумтаълим фанлар ўқитувчисидан иборат беш киши ҳакамлар ҳайъати аъзолари бўлиб, танловга ҳакамлик қилди.

Биринчи шартда таништирув шарти бўлиб жамоалар ўзлари жамо номи, унга берилган таъриф ва жамоа аъзолари ҳақида қисқа маълумот бериб ўтдилар. Қўшимча слайд ҳамда видео ролик ишларидан фойдаланилди.

Иккинчи шартда ҳар бир жамоа сардори ҳакамлар ҳайъати томонидан тайёрланган конвертлардан бирини танлаб, жамоадан келишган ҳолда бир киши саволларга жавоб берди.

Учинчи шартда ҳакамлар ҳайъати томонидан тайёрланган 10 та тезкор савол кетма-кетликда гуруҳ сардорларига ўқиб эшиттирилди ва жавоблар ўз навбатида белгилаб борилди.

Ўзбекистоннинг биринчи  Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
The Japan Times: Ислом Каримов - ўзбек халқининг буюк фарзанди
Тўртинчи шартда эса ҳар битта жамоа "Таълим соҳасига оид" йигирма дақиқали саҳна кўринишларини тайёрлаб, ўз чиқишларини намоён қилди.

Қизғин ва муросасиз кечган беллашув натижаларига кўра, биринчи даражали диплом билан 2-курс талабаларининг "Зиё" жамоаси, иккинчи даражали диплом билан 4-курс талабаларининг "Беруний авлодлари" жамоаси, ва учинчи даражали диплом билан 3-курс талабаларининг "Бухорий издошлари" жамоаси тақдирландилар. Шунингдек, билим юрти томонидан қиммат баҳо эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Янгиликлар лентаси
0