Атамбаев армияни кучайтириш кераклигини таъкидлади

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишАлмазбек Атамбаев
Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мамлакат раҳбари Қирғизистон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Райимберди Дуйшембиевни қабул қилди

ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Президент Алмазбек Атамбаев ҳарбий хизматчиларга эътибор, қуролли кучларни модернизация қилиш ва қайта қуроллантириш мамлакатнинг бош устувор вазифаларидан бири эканлигини айтди, деб хабар беради Қирғизистон президенти матбуот хизмати.

Душанба куни мамлакат раҳбари Қирғизистон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Райимберди Дуйшембиевни қабул қилди.

Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаевга Қирғизистондаги хавфсизлик бўйича маълумот берилди

Атамбаевга қуролли кучларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, шунингдек мудофаани таъминловчи давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкиллаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.

"Ҳарбий раҳбарият, ҳарбийларнинг ўзлари ҳарбий тартибни кучайтириш бўйича фаол иш олиб боришлари, қуролли кучлар таркибида коррупциянинг илдиз отишига йўл қўймасликлари лозим", — деди Қирғизистон президенти.

Атамбаев замонавий таҳдидларга ўз вақтида, муносиб жавоб қайтара оладиган қуролли кучлар тизимини шакллантириш ишларини тезроқ ниҳоясига етказиш кераклигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0