Тошкентда чиқиндиларни олиб чиқиш хизматлари нархи 6,6 фоизга ошади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишАхлат ташиш машинаси
Ахлат ташиш машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари нархи 1 ноябрдан кўтарилади

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. 1 ноябрдан бошлаб «Махсустранс» давлат ишлаб чиқариш бошқармаси Тошкент аҳолисига ва корхоналарга санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифларни оширади. Бу ҳақда "Махсустранс" сайтида хабар берилмоқда.

Хабарда билдирилишича, аҳолига қаттиқ маиший чиқиндиларни йўқ қилиш хизматини кўрсатиш — киши бошига ойига 3000 сўмдан — 3200 сўмга ошади.

Бюджет ва хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар учун қаттиқ маиший чиқиндиларни йўқ қилиш хизматини кўрсатиш нархи — бир метр кубга 38390 сўм бўлди (ҳозирда — 35991 сўм).

Ҳар икки турдаги корхона ва ташкилотлар учун ахлатни олиб чиқиб кетиш хизмати — бир тоннасига 14346  сўмни ташкил этади (ҳозирда —13449,4 сўм).

Янгиликлар лентаси
0