ЎзЛиДеП аъзолари сайловолди тарғиботини ўтказишмоқда

© AFP 2023 / VIKTOR DRACHEVШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЎзЛиДеП фракцияси сайтида партия аъзолари Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури бошқа номзодлар дастурларидан нимаси билан фарқ қилиши ҳақида батафсил айтдилар

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. ЎзЛиДеП партияси аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури ҳақида фикр билдирдилар.

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Содиқжон Турдиев Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурида ўрта синфнинг ривожланишига эътибор қаратганини билдирган.

"Айниқса, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида пайдо бўлган партиямиз электоратининг негизи, яъни ўрта синф – тадбиркорлар, фермер ва ишбилармонлар қатлами шаклланиши ва иқтисодиётимизнинг таянчига айланишида номзодимизнинг муносиб ҳиссасини, машаққатли меҳнатини алоҳида таъкидлаш лозим", — дейди у.

Шунингдек,Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Абдуқодир Тошқулов Мирзиёевнинг сайловолди дастуридаги йўналиш ва вазифалар ҳаётий муаммолар асосида белгиланганига эътибор қаратган.

"Номзоднинг Сайловолди дастурида алоҳида тилга олинган эркин индустриал зоналарнинг Ургут, Ғиждувон туманлари, Қўқон шаҳрида ҳам яратилиши жуда пухта ўйланганлигини алоҳида таъкидлаш лозим", — дейди Тошқулов.

Янгиликлар лентаси
0