Ўзбекистонда долларнинг "бозор курси" кескин ошди

Oбуна бўлиш
Доллар норасмий курсининг ошиши айрим истеъмол товарларининг нархи кўтарилишига сабаб бўлди

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Кейинги бир неча кун ичида курс 7-8%га, 1 долларнинг баҳоси 6350-6400 сўмдан 6850-6900 сўмга ошди. "Долларфуруш"лардан 1 долларни 6850-6950 сўмга сотиб олиш мумкин. Курсдаги бундай фарқ пойтахтнинг йирик бозорларида ноқонуний валюта алмаштириш нуқталари мавжудлиги билан изоҳланади.

Sputnik Ўзбекистонга бир неча экспертлар бунинг бир неча сабаблари борлигини айтишди. Сўнгги сабаблардан бири бензин нархининг деярли 35%га ошиши билан боғлиқ мавҳумлик. Бундан ташқари, кейинги ойларда Марказий банк томонидан доллар расмий курси ҳам ошмоқда. Кейинги ҳафта ичида у 3065 сўм 35 тийиндан 3083 сўм 96 тийинга кўтарилди.

Экспертлар агар вазиятга ҳукумат аралашмаса, долларнинг "қора бозор"даги курси янада ошишини тахмин қилмоқдалар. Айримлар курс 7000 сўмгача кўтарилишини, кейин эса аста-секин пасайиб, 6500-6600 сўмгача тушишини айтмоқда.

На автозаправочной станции - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда бензин нархи 35% га ошди

Бошқалар эса яқин икки кун ичида назорат органлари вазиятни қўлга олишини ва курс 6300-6400 сўмни ташкил этишини айтишмоқда.

Шуни айтиш жоизки, доллар норасмий курсининг ошиши айрим истеъмол товарларининг нархи кўтарилишига сабаб бўлди. Sputnik мухбирлари вазиятни кузатиб боришади.

 

Янгиликлар лентаси
0