03:34 22 Май 2018
Эфир
МДҲ давлатлари байроқлари

Улуғбек Розуқулов МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашида иштирок этади

© Sputnik / Дмитрий Астахов
Жамият
Ҳавола олиш
6410

Беларусга ташриф чоғида Ўзбекистон делегацияси турли даражаларда икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказади

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Жорий йилнинг 26-28 октябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Улуғбек Розуқулов бошчилигидаги делегация Беларус Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайтида хабар қилинмоқда.

Делегация турли даражаларда икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказади ҳамда 28 октябр куни Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Мажлисда МДҲ фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид 20дан ортиқ ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш режалаштирилган, деб маълум қилди МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати.

Иқтисодий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратиш, шунингдек, гуманитар соҳага оид бир қатор муҳим ҳужжатларни кўриб чиқиш мўлжалланган. Бундан ташқари, мажлис қатнашчилари бюджет-молия масалаларига эътибор қаратишади ҳамда келгуси учрашувнинг санаси ва ўтказиладиган жойини белгилаб олишади.

Асосий мавзулар