05:06 22 Май 2018
Эфир
Патент олиш

Москвада 2017 йилда патент тўлови нархини оширмасликка уринишмоқда

© Sputnik / Кирилл Каллиников
Жамият
Ҳавола олиш
73811

Бу чора хорижлик фуқароларни Москва меҳнат бозорига бундан буён ҳам жалб қилишга имкон беради

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Москвада меҳнат қилаётган мигрантлар учун патент тўлови нархи 2017 йилда ҳам жорий йилгидек қолади, Москва ҳукумати томонидан пойтахт қонунчилигига тегишли тузатишлар киритилди, деб хабар берди Москва шаҳри иқтисодий сиёсат ва ривожланиш департаменти матбуот хизмати.

Тайёрланган тузатишлар меҳнат мигрантлари учун патент тўлови нархини белгилашда фойдаланиладиган ҳудудий коэффициентини пасайтиради, деди Москва ҳукумати вазири, шаҳар иқтисодий сиёсат ва ривожланиш департаменти раҳбари Максим Решетников.

Эслатиб ўтамиз, патент тўлови нархи солиқ кодекси томонидан белгилаб берилган патентнинг базавий нархи ҳамда ҳар йили иқтисодий тараққиёт вазирлиги ва ҳудудлар томонидан ўрнатиладиган икки коэффициент орқали аниқланади.

Яқин орада иқтисодий тараққиёт вазирлиги 2017 йил учун федерал коэффициент-дефляторни расман тасдиқлайди. Қонунчиликка тузатиш киритишнинг мавжуд эмаслиги ўз-ўзидан пойтахтда патент тўлови нархи ошиб кетишига олиб келарди, шунинг учун Москва ҳукумати ҳудудий коэффициентни пасайтириш ҳақидаги қонун лойиҳасини тайёрлади. Бу эса патент тўлови нархининг ойига 4200 рубл миқдорида қолишини таъминлайди.

Максим Решетниковнинг айтишича, бу чора шаҳар иқтисодиёти учун зарур бўлган хорижлик фуқароларни Россия меҳнат бозорига бундан буён ҳам жалб қилишга имкон беради. Шу билан бирга, ишчи кучининг сифати кафолати ҳам сақланиб қолади, чунки патент нархи етарлича даражада баланд.

Асосий мавзулар