Гоблин: ўзбеклар - ўта тинчликсевар халқ

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишДмитрий Пучков (Гоблин)
Дмитрий Пучков (Гоблин) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда икки йил давомида яшаган россиялик публицист Дмитрий Пучков (у машҳур блогер Гоблин) Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида ўша давр хотиралари билан ўртоқлашди ҳамда мамлакат олдида турган бугунги муаммо ва таҳдидлар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди

— Сиз бир пайтлар Ўзбекистонда яшагансиз. Республикадаги ҳаёт бошқа жойлардаги, масалан Ленинграддаги ҳаётдан фарқ қилармиди?

— Совет Иттифоқи ҳамма жойда деярли бир хил эди, фақат айрим миллий хусусиятлар мавжуд эди. Масалан, милицияни олайлик. Ленинградда ҳеч ким милицияда хизмат қилишни истамасди. Милицияга ишга олиш учун Псков, Вологда, Новгороддаги ҳарбий қисмларга борилар ва у ердаги хизматни ўтаб бўлган солдатларни ишга таклиф қилинарди. Ўзбекистонда эса аксинча, милицияда хизмат қилиш фахр ва обрў эди.

Ўзбекистон милицияси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон милициясининг вазифа ва ваколатлари

У ерда одам кўп, иш эса оз эди. Совет ҳокимияти негадир республикада саноат корхоналарини қурмаган ва ҳаттоки бизда холалар марка ёпиштириб ўтирадиган почта бўлимида ҳам тоғалар ишларди. Бундан  ташқари, ўша даврда ўзбек милициясида хизмат қилиш яхши маош дегани эди.

Мен ўзим Фарғонадан 30 километр узоқликдаги қишлоқда яшаганман. Қишлоқ участка милиционерининг иши шаҳардаги тезкор қидирув вакилиникидан фарқ қилади. Мутлақо бошқача иш, мутлақо бошқача турдаги жиноятлар.

Масалан, Фарғонада машҳур 345-парашют-десант полки бўлиб, у ҳақда “9-рота” бадиий фильми олинган. Бир куни ўша ердан бир солдат автомат билан қочиб кетган ва бизнинг қишлоққа келиб қолган. Участка милиционери у билан тарбиявий соат ўтказмоқчи бўлган. Ёнида тўппонча йўқ, формада йигитнинг олдига келган. Солдат унга қарата ўқ узган, милиционер эса худди нинзялардек чаққонлик билан ёнидаги ариққа ўзини отган.

Лекин ҳеч ким ҳеч нарсадан қўрқмасди, кўча жиноятчилиги йўқ эди. На қурол, на резина таёқ, на кишанимиз бор эди. Жиноятчилик ҳолати шунчалик даражада йўқ эдики, ҳозир буни тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Жиноятчилик безорилик ва талончилик билан эмас, корхоналарда юз берарди. Корхоналарда нималардир ўғирланарди. Лекин кўча безорилиги деган нарса ҳеч қаерда бўлмаган.

— Ўзбек халқи Ўзбекистонда яшаётган руслар ва бошқа миллат вакилларига қандай муносабатда эди?

— Биласизми, мен ўз шахсий тажрибамдан келиб чиқиб айтаман. Шахсан мен икки йил давомида бирор инсон билан муштлашмаганман. Ўзбеклар – ўта тинчликсевар халқ ва бирор тартибсизлик келтириб чиқариш учун уларни атайлабдан шунга мажбур қилиш керак.

Низолар бўлган, албатта. У ерда “қонли Сталин режими” пайтида Грузиядан кўчиб келган месхети турклари яшарди. Бу диаспоранинг ёшлари ўзларини жуда бемаъни тутишарди.

Ана шулар билан ўзбеклар орасида жиддий низолар бўлиб турарди ва бу қайта қуриш даврида оммавий тартибсизлик ва қотилликларга айланиб кетди. Лекин бу ўзбеклар ёвуз бўлгани учун эмас. Диаспора ўзини билиб тинч яшаши ва маҳаллий аҳолининг жиғига тегмаслиги лозим. Ўзини яхши тутиши ва катталар ёшларни назорат қилишлари керак.

Фарғонада офицерлар уйи бўлиб, месхети турклари у ерга рақсга боришар ва доим гвардиячи десантлар билан муштлашишарди.

Айтишларича, ўзбеклар ва қирғизлар билан чегараларда низолар юз берган экан. Кўпинча бу уларнинг турлича ҳаёт тарзидан келиб чиққан: ўзбеклар ўтроқ халқ, қирғизлар эса кўчманчи. Маиший асосдаги қандайдир низолар келиб чиққан, лекин мен бу низоларга гувоҳ бўлмаганман.

— Ўша даврларда кучли миллатчилик руҳи мавжудмиди?

— Миллатчилик ҳар доим ҳамма жойда бўлган. У ерни миллатлар қозони  дейиш мумкин эди — ўзбеклар, руслар, немислар, итальянлар, яҳудийлар, қозоқлар, белоруслар, украинлар. Лекин ҳамма иноқ яшарди.

Менга икки йил давомида ҳеч ким келгиндилигимни айтмаган. Мендан баъзан ота-онанг борку, нега бу ердасан, ота-онанг у ёқда бўлса уларни ким боқади, деб сўрашарди. 

Ўзбек милициясининг кечаси ва бугуни

1990-йилларда юз берган воқеалар эса атайлабдан уюштирилган. Ўша пайтларда содир этилган жиноятлар ҳам махсус молиялаштирилган. Тартибсизликларни миллатчи гуруҳлар уюштирган ва пул тўлаган. Масалан, муштлашувларда қатнашган одамларни қишлоқлардан Фарғонага уюшган ҳолда олиб келиш керак эди — бунинг учун автобуслар, КамАЗлар ажратилган. Барчага ароқ ичиришган, бунга ҳам пул керак эди. Барчага махсус тайёрланган арматура таёқлар беришган. Бунга қўшимча равишда уларга миллатчилик руҳини сингдириш керак эди.

Энг даҳшатли воқеа ўнлаб кишилар ҳалок бўлган месхети турклари билан тўқнашув бўлган. Даҳшатли фожиа.

Айтишим жоиз, бу мазкур иш билан махсус хизматлар –КГБ ҳам, милиция ҳам шуғулланмаганлигини билдиради. Агарда шуғулланишган бўлса ҳам, ҳеч нарсани кўришмаган ва ҳеч нарсани эшитишмаган. Агарда эшитишган бўлса ҳам, ўз хизмат вазифаларини бажаришмаган ва одамлар ҳаётини сақлаб қолишмаган. Кейин эса бошланди — аввалига туркларни қувишди, кейин эса “русларнинг навбати келди” деб қичқиришди. Шу тарзда бошқа миллатларга ёвқараш қилиш бошланди.
Буларнинг бари аянчли. СССРни миллий жиҳати бўйича синдиришди – мен буни ўша ерда англаганман.

— Ўзбекистондан Россияга келаётган мигрантларга муносабатингиз қандай?

— Бу ерга ишлагани келганларни қатъий назорат қилиш керак. Гап фақатгина экстремистларнинг кириб келиши ҳақида эмас, гап пул ҳақида. Қурилишга ишлагани келишади ва ишлашади, қурилишдаги бошлиқлар эса уларни алдашади, озгина пул беришади, регистрация қилишмайди ёки умуман ҳақ беришмай сарсон қилишади.

Бу “қора нақд пул” – миллиардлаб долларлар давлатни айланиб ўтмоқда. Ҳеч ким солиқ тўламаяпти, ҳеч ким ҳеч нарса учун жавоб бермаяпти. Агар биз цивилизациялашган давлат бўлсак — қўлимизда одамлар ишлаяптими, ҳар қандай инсон кириб уларнинг ҳужжатларини кўриши, уларга ойлик тўлаяпсизми-йўқми билиши, солиқларни тўлаяпсизми, ишчиларни алдамаяпсизми, билишга ҳақли.

— Россия ва Ўзбекистон муносабатларини мустаҳкамлаш керакми?

— Муносабатлар ҳақида қўшни ва хотин билан муносабатларни ўхшатиш қилиш мумкин. Менинг тушунчам бўйича, Ўзбекистон — бизнинг қўшнимиз. Хотинингиз билан ажрашишингиз, уни қайтиб кўрмаслигингиз, у билан буткул гаплашмаслигингиз мумкин. Лекин қўшни билан ажрашиб бўлмайди. Бизнинг тақдиримизга ёнма-ён яшаш битилган.

Қўшни билан ҳамиша яхши муносабатда бўлиш шарт. У ердан бизга ишлагани келишни исташса, уларга нега халақит беришимиз керак.

Москвадаги миграция маркази - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек ва тожик мигрантларига самолётларда миграция маркази брошюралари тарқатилмоқда

Мен вақти-вақти билан Ўзбекистонга бориб тураман ва у ерда Россияда ишлаётганларнинг оилалари ёмон яшашмаётганлигини кўраман. Агар бу ерга ишлагани келишса нега уларни киритмаслигимиз керак – ишлашаверсин.

— Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигини биринчи навбатда қайси соҳаларда ривожлантириш лозим?

— Асосий йўналишлардан бири — хавфсизлик. Ислом экстремизми таҳдиди улар учун ҳам, биз учун ҳам хавфли. Ўзбекистон шу маънода Афғонистондан кириб келиши мумкин бўлган ёт унсурларни жанубий чегараларда тўхтатиб туради.

Иқтисодий алоқаларни ҳам узмаслик керак. Агар биз у ерни тарк этсак, европаликлар кириб келади ва биз пул йўқотамиз. Агар у ерда иш кучи кўп бўлса — ўша ерда заводлар қуришимиз керак, биз уларга, улар бизга маҳсулот сотишади. Ҳаммаси охир-оқибат пул атрофида айланади.

— Ўзбекистонда 25 октябрда Милиция ходимлари куни нишонланади. Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот ходимларига тилакларингиз?

— Ўзбек милициясини байрам билан табриклайман! Қолганларга эса тинчлик тилайман. Илгарилари “бутун дунёда тинчлик бўлиши учун” қадаҳ кўтарардик. Тинчлик – ҳаётдаги энг муҳим омил. Энг асосийси, фарзанд кўриш, уларни тарбиялаш ва қариликка етказсин!

Янгиликлар лентаси
0