16:25 18 Июн 2018
Эфир
  • EUR9262.79
  • RUB127.73
  • USD7944.07
Кибержиноят

ШҲТ давлатлари органлари 500та сайтни блок қилди

© fotolia
Жамият
Ҳавола олиш
92 0 0

ШҲТ давлатларининг ваколатли органлари ўзаро ҳамкорликда ўтказган тадбирлари натижасида 2015 йилда терроризм, сепаратизм ва экстремизм ғояларини тарғиб қилувчи 500та сайт ва 200 мингга яқин террористик руҳдаги материалларга тўсиқ қўйилди

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 2015 йилда терроризм, сепаратизм ва экстремизм ғояларини тарғиб қилувчи 500та сайтга киришга тўсиқ қўйди, деди ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) ижроия қўмитаси директори Евгений Сисоев, деб ёзади РИА Новости.

Пайшанба куни Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорлик ва халқаро терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича тўртинчи илмий-амалий анжумани бошланди.

"ШҲТ давлатларининг ваколатли органлари ўзаро ҳамкорликда ўтказган тадбирлари натижасида 2015 йилда терроризм, сепаратизм ва экстремизм ғояларини тарғиб қилувчи 500та сайт ва 200 мингга яқин террористик руҳдаги материалларга тўсиқ қўйилди", — деди Сисоев анжуман очилишида.

МАТТ директори ўтган йили октябрда Хитойда бўлиб ўтган "Сямин-2015" биринчи штаб машғулотлари ШҲТга аъзо давлатларнинг ахборот маконини ҳимоя қилиш соҳасидаги муҳим қадам бўлганлигини айтиб ўтди.

"Машғулотлар давомида аъзо-давлатлар ваколатли органларининг қўмондонлиги ва шахсий таркиби интернет тармоғида террорчилик ташкилотларининг бузғунчилик фаолиятини аниқлаш ва унга чек қўйиш бўйича махсус тадбирларни режалаштириш, тайёрлаш ва ўтказиш борасида ўз маҳоратларини оширдилар", — деди Сисоев.

Шунингдек, ШҲТ МАТТ 2012-2015 йиллар давомида террорчилик фаолияти учун қидирувда бўлган 4 мингга яқин шахс ҳақидаги маълумотни ўз базасига киритди.

"ШҲТ МАТТ томонидан кейинги тўрт йил давомида олиб борилган ҳамкорликдаги тадбирлар халқаро қидирувда бўлган 2 мингдан ортиқ, шунингдек террорчилик ташкилотлари сафида жангларда қатнашиш учун Яқин Шарққа кетган 1,7 мингдан ортиқ шахсларни рўйхатга олишга ҳамда террорчиларни оператив қидирув чоралари самарадорлигини ошириш имконини берди", — деди Евгений Сисоев.

ШҲТга Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо. Белоруссия, Монголия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон кузатувчи мақомига эга. 2015 йил июлда Ҳиндистон ва Покистонни ташкилотга аъзоликка қабул қилиш жараёни бошланган. Ташкилотнинг 24 июн куни Тошкентда бўлиб ўтган саммитида бу икки давлатнинг мажбуриятларни бажаришни қабул қилишлари ҳақидаги меморандум имзоланди. 2017 йилда Остонада бўлиб ўтадиган саммитда улар ташкилотнинг тўлақонли аъзосига айланишлари режалаштирилган. ШҲТ МАТТнинг штаб-квартираси Тошкентда жойлашган.

Асосий мавзулар