02:01 26 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Жамият
Ҳавола олиш
237006

Президентнинг сўзларига кўра, дунёдаги энг баланд тўғон республикадаги куз-қиш мавсумида электр танқислиги муаммосини ҳал қилади

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСи тўғонини барпо этиш ишлари бошланиши муносабати билан тантанали нутқ сўзлади ва қурилиш ишларида шахсан ўзи қатнашди, деб хабар беради Sputnik Тожикистон президент матбуот хизматига асосан.

Президентнинг сўзларига кўра, бу кун миллий мақсадларга эришиш ва Тожикистон келажаги учун пойдевор қурилади – дунёдаги энг баланд тўғон республикадаги куз-қиш мавсумида электр танқислиги муаммосини ҳал қилади.

"Ҳаммага маълумки, Тожикистонда нефт, газ манбалари, ёқилғини қазиб олиш ва қайта ишлаш етарлича эмас, лекин мамлакатда миллий бойлик ҳисобланган йирик гидроэнегетика манбалари мавжуд, улардан оқилона фойдаланиш мамлакат иқтисодий тараққиёти ва экспорт салоҳияти кучайиши имкониятларини бир неча баравар оширади", — деди у.

Яқин йилларда Тожикистонда пойтахт аҳолисини иссиқлик билан таъминлайдиган "Душанбе-2" иссиқлик электр марказининг иккинчи навбати иш бошлайди.

"Бу шубҳасиз, энергетик мустақиллик йўлида яна бир жиддий қадам бўлади. Бироқ мен бир неча таъкидлаганимдек, Роғун ГЭСи қурилишисиз тўлиқ энергия мустақиллигига эришиб бўлмайди. Тожикистон учун ҳаётий аҳамиятга эга бундай улкан объектнинг барпо этилиши техник, инженерлик ва молиявий нуқтаи назардан махсус тартибва усулларни талаб қилади", — қўшиб қўйди Раҳмон.

Айни пайтда бу ерда 15 мингга яқин мутахассис ва ишчилар ишлашмоқда, 2100 дан ортиқ техника, машина ва механизмлар жалб этилган.

"2018 йил декабрида гидроэлектростанция электр энергияси ишлаб чиқаришни бошлайди ва "Роғун" электри Тожикистондаги  ҳар бир оилага етиб боради, энергия мустақиллигига эришиш йўлидаги сўнгги қадам амалга оширилади", — деди Тожикистон президенти.

Илгарироқ деярли бутун Тожикистон ҳудудида электр таъминотида узилиш рўй бергани хабар қилинганди — мамлакат аҳолисининг 90%и 2,5 соат давомида электрсиз қолди. Бунга мамлакат энергия тизимидаги нуқсонлар ва бунинг ортидан аварияга қарши тизимнинг автоматик равишда ишлаб кетганлиги айтилмоқда.

Асосий мавзулар