Москвадаги хиёбон Ислом Каримов номи билан аталади

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишИслом Каримов
Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хиёбонга Ислом Каримов номини бериш тўғрисидаги қарор лойиҳаси Москва ҳукуматининг 1 ноябрдаги мажлисида кўриб чиқилади.

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Москва марказида, Якиманка туманидаги республика консуллик бўлими ва меҳмонхонаси яқинида жойлашган хиёбонга Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти номи берилади, деб хабар берилади Москва мэрияси сайтида. 

Консулхона яқинидаги номсиз хиёбонга Ислом Каримов номини беришни сўраб шаҳар раҳбариятига Россия ва Ўзбекистоннинг фан, сиёсат ва санъат арбоблари мурожаат қилди. Мазкур хиёбонга Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти номини бериш тўғрисидаги қарор лойиҳаси Москва ҳукуматининг 1 ноябрдаги мажлисида кўриб чиқилади.

Аввалроқ Россия пойтахтида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга атаб ёдгорлик хиёбони барпо этиш ҳақидаги таклифни Москва мэри ҳузуридаги ҳудудий бирликларни номлаш бўйича шаҳар комиссияси қўллаб-қувватлаганди.

Sputnik Ўзбекистон Москва ҳокимияти Ислом Каримовга ёдгорлик ўрнатиш масаласини кўриб чиқиши ҳақида хабар берганди.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2 сентябр куни инсульт оқибатида вафот этди. У ўзи туғилиб-ўсган Самарқанд шаҳрида дафн этилди.

Янгиликлар лентаси
0