Қорақалпоғистон Республикасига прокурор тайинланди

© fotoliaАдолат ва қонун рамзи
Адолат ва қонун рамзи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бош прокурорнинг буйруғига асосан Эркабай Таджиев Қорақалпоғистон Республикаси прокурори этиб тайинланди

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокурорининг буйруғига асосан Эркабай Таджиев Қорақалпоғистон Республикаси прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси сайтида хабар қилинган.

"Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2016 йил 27 октябрдаги қарорига мувофиқ адлия катта маслаҳатчиси Таджиев Эркабай Аминович Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва “Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси прокурори этиб тайинланди ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди”, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0