06:04 22 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Телефон экрани. Архив сурат

Beeline ва Ucell абонентлари учун OLX саҳифаси бепул бўлди

© Sputnik / Natalia Seliverstova/collage
Жамият
Ҳавола олиш
41111

Бундан буён Beeline ва Ucell абонентлари OLX.UZ хизматларидан фойдаланганда, интернет ҳақи олинмайди.

ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Ушбу йилнинг 1 ноябридан бошлаб Beeline ва Ucell уяли алоқа операторлари хизматларидан фойдаланувчи абонентлар OLX.UZ саҳифаси хизматларидан бепул фойдаланади, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

Интернет-эълонлари хизматидан Ўзбекистон ҳудудида бепул фойдаланиш учун абонентлар OLX.uz саҳифасининг мобил дастурини смартфонларига юклаб олишлари керак.

«Мобил интернет хизмати – Ўзбекистонда энг арзон эмас, лекин ҳамкорларимиз – Beeline ва Ucell – энг оммавий интернет эълонлар саҳифаси барча учун бепул бўлди», — деди
Вячеслав Кан OLX Ўзбекистон компанияси директори.

Эслатиб ўтамиз OLX.uz Ўзбекистоннинг энг оммавий интернет-эълонлар саҳифаси бўлиб, бугунги кунда ушбу сайтда 140 мингдан кўп маҳсулот ва хизматлар ҳақида эълонлар жойлаштирилган. Ундан ташқари саҳифа ҳар ой 80 минг янги эълонлар билан тўлдирилмоқда.

Асосий мавзулар