07:56 26 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Диктант ёзиш архив сурат

Тошкентда оммавий диктант ёзиш акцияси бўлиб ўтди

© Sputnik / Александр Кряжев
Жамият
Ҳавола олиш
18702

Акцияда 100дан ортиқ иштирокчилар ўз билимларини синаб кўрдилар

ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. Ўзбекистон пойтахтида хоҳловчилар иштирокида ўзбек тили бўйича оммавий диктант акцияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Жаҳон” ахборот агентлиги.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "UZINFOCOM" маркази, Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети ва бошқа қатор муассасалар ташкилотчилигидаги мазкур акция аҳоли, айниқса ёшлар орасида ёзма саводхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш, ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва қизиқишни янада ошириш ҳамда ўзбек тили таълимини такомиллаштириш мақсадида ўтказилди.

— Тадбир ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 27 йиллиги муносабати билан ўтказилди, — дейди "UZINFOCOM" маркази матбуот котиби Зумрад Шожалилова. — Мазкур акцияда ўзбек тилида ёзишни биладиган исталган ёшдаги кишилар иштирок этдилар.

"UZINFOCOM"даги манбанинг маълум қилишича, акцияда 100дан ортиқ иштирокчилар ўз билимларини синаб кўрдилар.

Акция бир вақтнинг ўзида пойтахтнинг олти жойида ўтказилди. Иштирокчилар Ўзбек тили ва адабиёти университети ўқитувчилари томонидан ўқиб берилган Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг "Юксак маънавият – енгилмас куч" асарини тинглаш орқали диктант ёздилар.

Ҳар бир иштирокчи ўз натижасини www.diktant.uz сайти орқали билиб олиши мумкин.

Акцияда лицей, коллеж ва олийгоҳлар талабалари, турли ташкилот ва муассасалар вакиллари қатнашдилар.

— Олийгоҳни битириб таълим тизимида иш олиб бориш жараёнида саводхонлигим қай даражада эканлигини билиш учун қатнашдим, — дея таассуроти билан ўртоқлашди Азиза Абдуқодирова. – Ҳаммаси юқори даражада ташкиллаштирилган. Бундай тадбирлар мунтазам ўтказиб турилади деб умид қиламан.

Асосий мавзулар