Олма-Ота суди 10 кишининг қотилига ўлим жазоси берди

© pixabay.comПетля на виселице
Петля на виселице - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
8 нафар ҳуқуқни сақлаш органлари ходимлари ва 2 тинч фуқаро умрига зомин бўлган экстремистга Олма-Ота суди олий жазо бериш ҳақида ҳукм чиқарди.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik, Михаил Егорин. Олма-Ота туманлараро махсус суди 8 нафар ҳуқуқни сақлаш органлари ва 2 тинч аҳоли умрига зомин бўлган  Руслан Кулекбаевни олий жазога маҳкум қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости мухбири суд залидан.

Олма-Отада полициячиларга ҳужум уюштирилди - Sputnik Ўзбекистон
Олма-Отада фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Эслатиб ўтамиз, Олма-Отада 18 июл куни қуролланган жиноятчи 8 полиция ходимини ўлдирган. Ундан олдин у бир аёл ва такси ҳайдовчисини ҳам ўлдирган. Тез орада ҳибсга олинган жиноятчи 26 ёшли, олдин икки марта судланган қизилўрдалик Руслан Кулекбаев бўлиб чиқди. Кейинроқ маълум бўлишича — у қамоқхонада Салафийлар билан алоқада бўлиб диний экстремизм таъсири остига тушиб қолган экан.

Судда Кулекбаев ўз айбини тан олди, лекин қилган ишидан пушаймонда эмаслигини таъкидлади. Унинг фикрича қурбонлар "нотўғри йўлда бўлишган".

"Кулекбаев Русланга ўлим жазоси берилсин", — деди судя, суд ҳукмини эълон қиларкан.

Кулекбаев Қозоғистон ЖКнинг "террорчилик", "қотиллик", "қотилликка тажовуз" "ноқонуний қурол ясаш" ва "қурол сақлаш" бандаларига биноан айбланди.

Эслатиб ўтамиз,  Қозоғистон президенти 2003 йилдан буён ўлим жазо қўллашга мораторий (таъқиқ) ўрнатган эди. Ушбу қарор ўлимга маҳкум қилинганларга нисбатан ўлим жазосини қўллашни таъқиқлайди, лекин судларга бундай қарор чиқариш ҳуқуқини бекор қилмайди. 2004 йилдан буён ўлим жазоси умурбод қамоқ жазоси билан алмаштирилиб келинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0