18:00 19 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Сарвар Отамуратов

Сарвар Отамуратов Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди

© Пресс-служба партии Миллий Тикланиш
Жамият
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда президент сайлови (124)
1910

Отамуратовнинг фикрича, туризм иқтисодиётни янада ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида иқтисодий ва ижтимоий муаммолар ечимига, қўшимча иш ўринлари яратилишига, аҳоли бандлигини оширишга хизмат қилади

ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабар қилди.

Президентликка номзод Сарвар Отамуратов ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Номзод ўзлигини англаган, қадрият ва анъаналарини эъзозлаган, тарихий хотирасини асраган халқ иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар тараққиётга юз тутишини таъкидлади.

У маданий мерос объектларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, ҳисобга олиш ишларини такомиллаштириш, музей, архив, кутубхона ва бошқа жойларда сақланаётган, маданий мерос объекти белгиларига эга бўлган экспонатлар, коллекция ва архив ҳужжатларини тўлиқ тоифалаштириш, бу борадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш масалаларига устувор аҳамият қаратди.

Номзоднинг айтишича, Ўзбекистон, жумладан, Хоразм кўп асрлик тарих ва нодир маданий-тарихий меросга эга.

"Буларнинг ҳаммаси мамлакатимизда улкан салоҳияти тўлиқ ишга солинмаган туризм индустриясини ривожлантириш ва юртимизни жаҳон туризм марказларидан бирига айлантириш имконини беради", деди у.

Отамуратовнинг фикрича, туризм иқтисодиётни янада ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида иқтисодий ва ижтимоий муаммолар ечимига, қўшимча иш ўринлари яратилишига, аҳоли бандлигини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий фаолиятнинг ўзаро боғлиқ қатор тармоқлари инфратузилманинг ривожланишига туртки бўлиб, янада оммавийлашади.

Унинг айтишига кўра, сайёҳлик инфратузилмасининг янада ривожланишини, сайёҳлар учун мўлжалланган объектларнинг ҳар томонлама мақбул бўлишини, транспорт ва меҳмонхона хизматлари ҳамда сайёҳлик логистикасини такомиллаштиришни, сайёҳлик индустрияси билан боғлиқ хизматларнинг турли соҳаларига замонавий ахборот технологияларини жорий этишни таъминлаш лозим.

Номзод дунёда долзарб аҳамият касб этаётган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган давлат дастурини қабул қилиш ва унда аҳолининг овқатланиш хилма-хиллигини кенгайтириш, сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва бунда генларни модификация қилиш усулидан фойдаланишни чеклаш, шу билан бирга, аҳолининг овқатланиш маданиятини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Мавзу:
Ўзбекистонда президент сайлови (124)

Асосий мавзулар