06:45 25 Феврал 2018
Эфир
Наримон Умаров

Наримон Умаров Сурхондарё вилоятида сайловчилар билан учрашди

© Пресс-служба партии "Адолат"
Жамият
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда президент сайлови (124)
1801

Номзод сайловолди дастурида илгари сурилган асосий йўналишлар ҳақида маълумот берди

ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталининг маълум қилишича, “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Наримон Умаров Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод нутқ сўзлаб, сайловолди дастурида илгари сурилган асосий йўналишлар ҳақида маълумот берди.

Дастурда мамлакатда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётнинг ижтимоий йўналтирилганлигини кучайтириш, аҳоли турли ижтимоий қатламларининг турмуш сифати ва даражасини янада ошириш каби муҳим вазифалар белгиланган.

Таълим, соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Аҳолининг барча қатламлари ўз вақтида, мунтазам, сифатли тиббий хизматдан фойдаланишини таъминлаш, кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари доирасида болаларни тиббий хизматлар билан таъминлаш тизимини кучайтириш, дори воситаларининг ноқонуний айланиши, қалбакилаштирилган ва сифатсиз дори воситалари сотилишининг олдини олиш, скрининг ва перинатал марказлари, аёллар тиббий маслаҳатхоналари, туғруқ мажмуалари, гинекология ва патронаж хизматлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари дастурнинг асосий йўналишларидандир.

Дастурда, шунингдек, ижтимоий соҳа, хусусан, таълим тизимини ислоҳ қилиш борасида бир қатор вазифалар илгари сурилган.

Номзод сўнгги йилларда ёшлар орасида олий таълим олишга интилиш кучайиб бораётгани, биргина Термиз давлат университетига абитуриентлар сони белгиланган қабул квоталарига нисбатан 18-20 баробар ортиқни ташкил этаётганини таъкидлади. Шундан келиб чиқиб, дастурда олий таълим муассасаларига қабул қилишда истеъдодли ёшларни саралаб олиш сифатини ошириш ҳамда таълим-тарбия соҳасида узвийликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор ғоялар илгари сурилганганлиги эътироф этилди.

Мавзу:
Ўзбекистонда президент сайлови (124)

Асосий мавзулар