18:42 25 Феврал 2018
Эфир
Талабалар, архив сурат

Ўзбекистонда талабаларга навбатдан ташқари таътил берилади

© Sputnik/ Александр Кряжев
Жамият
Ҳавола олиш
64001

Ўзбекистондаги барча олий ўқув юртлари талабаларига 2016 йил 1-5 декабр саналарида навбатдан ташқари таътил тақдим этиш белгиланган

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари талабаларига, ўзларининг конституцион ҳуқуқларидан фойдаланишга шароит яратиш мақсадида навбатдан ташқари таътил тақдим этилади, деб хабар қилади "Новости Узбекистана" нашри.

2016 йил 31 октябрда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазири 2016 йил 4 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун сайловларда талабаларнинг доимий яшаш жойларидан қатнашишларига имкон бериш юзасидан махсус буйруқни имзолаган.

Унга кўра, Ўзбекистондаги барча олий ўқув юртлари талабаларига 2016 йил 1-5 декабр саналарида навбатдан ташқари таътил тақдим этиш белгиланган. Олий ўқув юртлари раҳбариятларига мазкур буйруқ ижросини таъминлаш учун зарурий чоралар кўриш вазифаси юклатилган.

Асосий мавзулар