18:46 25 Феврал 2018
Эфир
Ҳотамжон Кетмонов

Ҳотамжон Кетмонов Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашди

© пресс-служба НДПУ
Жамият
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда президент сайлови (124)
31 0 0

Онлайн видео-конференция шаклида ўтказилган учрашув бир вақтнинг ўзида Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларидаги олти мингга яқин сайловчиларни қамраб олди

ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президентлигига Ўзбекистон ХДПдан кўрсатилган номзод Ҳотамжон Кетмонов Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашди. Бу ҳақда партиянинг расмий сайтида маълум қилинди.

Онлайн видео-конференция шаклида ўтказилган учрашув бир вақтнинг ўзида Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларидаги олти мингга яқин сайловчиларни қамраб олди.

Ҳотамжон Кетмонов сайлов – халқнинг хоҳиш-иродасини рўёбга чиқаришнинг олий ифодаси, давлат ҳокимияти органларини демократик тарзда ташкил этишнинг асоси эканини алоҳида таъкидлади ва ўз сайловолди дастурининг мазмун-моҳияти ҳақида гапириб ўтди.

Номзод дастур Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг Парламентдаги кўпчилик – демократик кучлар Блокига нисбатан ўзини мухолифат деб эълон қилгани, бунинг натижасида мухолиф фракция сифатида илгари сурган қатор ғояларга асосланишини билдирди.

Дастурда аҳолининг барча қатламлари, энг аввало, кам таъминланган қатламининг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишда давлатнинг тартибга солувчанлик ролини мустаҳкамлаш, энг кам истеъмол харажатлари (истеъмол саватчаси) стандартларини белгилашнинг асосланган ва замонавий механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилиш кўзда тутилган.

Номзоднинг айтишича, аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш тарифларининг давлат томонидан тартибга солинишини такомиллаштириш орқали коммунал хизматлар нархларини мақбуллаштириш, аҳоли бандлигини таъминлашнинг мутлақо янги ва замонавий усулларини жорий қилиш, иш ўринларини ташкил этиш дастурининг сўзсиз бажарилиши устидан парламент назоратини кучайтириш муҳим масалалардандир.

Учрашув сўнгида сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга номзод ва унинг ишончли вакилларидан атрофлича жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

Мавзу:
Ўзбекистонда президент сайлови (124)

Асосий мавзулар