16:53 20 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Дорихона

Дорихоналарда мавжуд бўлиши зарур бўлган дорилар ва тиббий буюмлар рўйхати тузилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков
Жамият
Ҳавола олиш
213330

Рўйхатда 70та дори воситаси ва 6та тиббий буюм номи келтирилган

ТОШКЕНТ, 10 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техникалар сифатини назорат қилиш бўйича бош бошқармаси дорихоналарда мавжуд бўлиши зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати лойиҳасини тайёрлади. Мазкур лойиҳа Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокама учун жойлаштирилди.

Жорий йилнинг 31 октябр куни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев "Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолаганди.

Мазкур рўйхат Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси, "Ўзфармсаноат" ДАК ва "Дори-Дармон" АК билан келишилган бўлиб, унда 70та дори воситаси ва 6та тиббий буюм номи келтирилган.

Лойиҳада берилган изоҳга кўра, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган ва дорихона ассортиментида бўлиши мажбурий бўлган дори воситаларига ушбу рўйхатга киритилган дори воситаларининг худди шу таркибдаги таъсир қилувчи моддалари ва дори шаклига, дозасига эга бўлган дори воситалари ҳам киради.

Асосий мавзулар