ЎзХДП Кетмонов номига ижтимоий тармоқларда очилган сохта саҳифаларга ишонмасликка чақирди

© SputnikҲотамжон Кетмонов
Ҳотамжон Кетмонов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Сайловчиларни кўрсатиб ўтилган ҳаволалар расмий бўлиб, номзод номидан ташкил этилаётган бошқа саҳифалардаги ахборотларга эътибор қаратмасликка чақирамиз", дейилади баёнотда

ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Халқ демократик партияси сайловчиларни Президентликка номзод Ҳотамжон Кетмонов номидан ижтимоий тармоқларда очилган сохта саҳифаларга эътибор қаратмасликка чақирди. Бу борада партия марказий сайлов штаби расмий баёнот берди.    

Баёнотда Ҳотамжон Кетмоновнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари эълон қилинган.

"Айни пайтда мамлакатимиз учун муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан, тарғибот-ташвиқот жараёнлари фаол давом этмоқда.

Ўзбекистон ХДПдан Президентликка номзод Ҳотамжон Кетмонов - Sputnik Ўзбекистон
Ҳотамжон Кетмонов: ЕОИИ ҳозирча жозибадор ташкилот эмас

Бу борада, анъанавий тарғибот воситалари билан бир қаторда, он-лайн тарғибот, хусусан, ижтимоий тармоқлар имкониятларидан ҳам фойдаланилмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда, партиядан номзоди илгари сурилаётган Ҳотамжон Кетмоновнинг расмий саҳифаларини қуйидаги:
https://www.facebook.com/Xatamjon.Ketmonov/, https://twitter.com/X_A_Ketmonov, https://telegram.me/X_A_Ketmonov манзиллар орқали кузатиб бориш имкониятига барча сайловчилар эга эканини маълум қиламиз", дейилади баёнотда.

Шунингдек, Халқ демократик партияси баёнотида Ҳотамжон Кетмонов номидан ташкил этилаётган бошқа саҳифаларга эътибор қаратмаслик сўралади.

"Сайловчиларни кўрсатиб ўтилган ҳаволалар расмий бўлиб, номзод номидан ташкил этилаётган бошқа саҳифалардаги ахборотларга эътибор қаратмасликка чақирамиз", деб якунланади баёнот.

Янгиликлар лентаси
0