Францияда ўзбекистонлик икки боланинг юраги операция қилинди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишКардиохирурглар
Кардиохирурглар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Sen Yolg’iz Emassan" Фондининг молиявий кўмаги билан Сарвар ва Дилдора шу йилнинг 14 октябрида ўз оналари ва шифокор билан биргаликда Францияга юборилдилар

ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. "Sen Yolg’iz Emassan" хайрия ташкилотининг кўмаги билан Францияга юборилган олти ойлик Дилдора Зиёдуллаева ва олти ёшли Сарвар Зокировлар юрак операциясидан муваффақиятли ўтиб, Тошкентга қайтиб келдилар. Бу ҳақда Лола Каримова-Тилляева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Шу йилнинг сентябр ойида француз шифокорлари Тошкентга қилган ташрифлари давомида бир қатор мураккаб операцияларни амалга ошириб, турли вилоятлардан келган юрак хасталиги билан оғриган болаларни тиббий кўрикдан ўтказган эдилар. Бу болалар орасида қашқадарёлик Сарвар ва Дилдораларда мураккаб юрак хасталиклари мавжуд эканлиги аниқланиб, уларга тезкор операция зарурлиги маълум бўлди ва жарроҳлар ушбу операцияларни Нант клиникасида бажаришни тавсия қилдилар.

"Sen Yolg’iz Emassan" Фондининг молиявий кўмаги билан Сарвар ва Дилдора шу йилнинг 14 октябрида ўз оналари ва шифокор билан биргаликда Францияга юборилдилар. Нант шаҳридаги клиникада ўтказилган очиқ юрак жарроҳлик амалиётлари бир неча соат давом этиб, муваффақиятли бажарилди. Операциялар Оливье Барон бошчилигидаги франциялик шифокорлар гуруҳи томонидан олиб борилди.

Операциядан сўнг икки ҳафта давомида болалар кардиопедиатрлар назорати остида бўлдилар.

Соғлом авлод учун фонди Германияга 11 та болани даволашга юборди

Юрак хасталиги билан туғилган ота-она қарамоғисиз қолган болалар ва кам таъминланган оила фарзандлари ҳаётини сақлаб қолишни ўз олдига мақсад қилган мазкур хайрия тадбири "Sen Yolg’iz Emassan" Фонди ва Франциянинг "Умид ришталари" шифокорлар уюшмаси томонидан икки йилдан ортиқ давр мобайнида амалга оширилиб келмоқда.

Фонднинг "Умид ришталари" уюшмаси билан биргаликда амалга ошираётган ҳамкорлиги давомида Гўдаклар уйи тарбияланувчилари ва кам таъминланган оила фарзандларига жами 23та операция амалга оширилди.

"Болажонлар операциядан яхши чиққанларидан биз ниҳоятда хурсандмиз. Профессор Оливье Барон ва операцияларни амалга оширган бутун шифокорлар гуруҳига болалар ҳаётини сақлаб қолишдаги фидоий меҳнатлари учун ўз миннатдорчилигимизни изҳор этмоқчимиз. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказининг кардиожарроҳларига ҳам ушбу олийжаноб ишдаги иштироклари ва кўрсатаётган тинимсиз ёрдамлари учун ташаккур изҳор этаман", деб ёзади Лола Каримова-Тилляева.

Янгиликлар лентаси
0