ФВВ огоҳлантиради: Қамчиқ довонида қор туфайли кўриниш ёмонлашган

© Sputnik / СтрингерҚамчиқ довони
Қамчиқ довони - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Қамчиқ довони А-373 автомобил йўлида 19-21 ноябр кунлари кучли қор ёғиши эҳтимоли бор

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Қамчиқ довонида автомобил йўли кўриниши ёмонлашган, дея огоҳлантирмоқда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот-хизмати.

Йўловчилар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 19 ноябрдан қуруқ ва совуқ ҳаво кузатилади
Эслатиб ўтамиз, 19 ноябр куни Ўзбекистонда ҳаво кескин совийди. Ҳаво ҳарорати икки марта пасаяди. Ёмғир ёғиши ва қорга айланиши эҳтимоли бор.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Қамчиқ довони А-373 автомобил йўлида 19-21 ноябр кунлари кучли қор ёғиши эҳтимоли бор. Вақти-вақти билан шамол тезлиги сониясига 20-25 метрни ташкил этади. Автомобил йўли 50-100 метр узоқликда кўриниш даражаси ёмонлашган.

Янгиликлар лентаси
0