Ислом Каримов, Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидовлар ҳақида хотира китоби чиқарилади

© из архива журналиста Фозила ДжаббароваИслом Каримов ва Абдулла Орипов
Ислом Каримов ва Абдулла Орипов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу хотира китобида барча ўзбекистонликларнинг ижод намуналари чоп этилиши мумкин

ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik, Дилшода Раҳматова. "Зукколар даврасида" — болалар ва ўсмирлар маърифий-интеллектуал журнали Бош муҳаррири, журналист Фозил Жабборов Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов, Ўзбекистон Халқ шоири, халқ Қаҳрамони Абдулла Орипов, ҳамда Ўзбекистон халқ шоири, халқ Қаҳрамони Эркин Воҳидовлар ҳақида хотира китобини нашрдан чиқариш ташаббуси билан чиқмоқда.

У бу ҳақда ўзининг facebook даги саҳифасида маълум қилган.

Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Лола Каримова Ислом Каримов номидаги фондга асос солди
"Азиз фейсбукдошлар, самимийликдан, юракдан бир ташаббус бошладим. Буюкларимизнинг ўлими мени кўп ҳаяжонлантирди, тўлқинлантирди, яхши инсонларнинг қадрига вақтида етиш кераклигини ўргатди. Бу йил оламдан ўтган уч қаҳрамонимиз ҳақида ёшларнинг битиклари жам бўлган 3 та хотира китоби қилиш ниятим бор. Буни таклиф қилиб бош вазирнинг виртуал қабулхонасига ҳам жўнатдим. Хат ҳозирда Тошкент шаҳар ҳокимлигида кўрилаётган экан. Илоҳим, тез кунда янгилик эшитамиз. Ўзини фақат жисман эмас, қалбан ёш санаган барча-барча биродарларим, сизлардан илтимосим, Эркин Воҳидов, Ислом Каримов, Абдулла Орипов ҳақида ёзганларингиз (шеър, мақола, эссе ва ҳоказо) бўлса, кичик таржимаи ҳол ва сифатлироқ суратингиз билан fozilfarhod@mail.ru почтасига жўнатсангиз!", — деб ёзган журналист ўзининг саҳифасида.

© Foto : из личного архиваЖурналист Фозил Жабборов
Журналист Фозил Джаббаров - Sputnik Ўзбекистон
Журналист Фозил Жабборов

"Шу масалада "Маънавият-тарғибот марказидан қўнғироқ қилишди. Улар хатни Ёзувчилар уюшмасига жўнатяпти экан", — деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон нашрига Фозил Жабборов.

 

Спутник Ўзбекистон нашри мухбирига берилган хабарга кўра, Жабборов ушбу масала юзасидан яқинда Ислом Каримов фондини ташкил қилган Лола Каримовага ҳам мактуб йўллаган.

Янгиликлар лентаси
0