МДҲ миссияси: сайловларга тайёргарлик уюшқоқлик билан ва ошкора бормоқда

© FlickrКузатувчилар сайлов қутиларини текширишмоқда
Кузатувчилар сайлов қутиларини текширишмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
МДҲ кузатувчилар миссияси вакили МСК, округ ва участка сайлов комиссиялари ишини юқори баҳолади

ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президентлигига сайловлар уюшқоқлик билан ва ошкора бормоқда, деб хабар берди РИА Новости МДҲ кузатувчилар миссияси штаби аъзоси Евгений Козякка асосланиб.

"Барча ўрнатилган меъёр ва стандартларга риоя қилинган ҳолда сайловларга тайёргарлик кўрилмоқда, сайлов участкалари зарур техника билан таъминланган. Барча жараёнлар қонунга мувофиқ, ошкоралик ва тенглик асосида ўтмоқда", — деди Козяк мамлакат вилоятларидаги сайлов участкаларига ташриф натижаларига кўра.

МДҲ кузатувчилар миссияси вакили шунингдек, МСК, округ ва участка сайлов комиссиялари ишини юқори баҳолади.

МДҲ кузатувчилар миссияси - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ миссияси кузатувчилари ўз фаолиятини бошлади

"Сайлов участкаларида очилган оналар ва болалар хоналари, тиббиёт хоналарини алоҳида эътироф этиш жоиз", — дея таъкидлади кузатувчи.

МДҲ кузатувчилар миссияси 17 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон раҳбарини сайлаш жараёнларини мониторинг қилишга киришди. Миссия таркибида камида 70 нафар кузатувчи қатнашиши кутилмоқда, айни пайтда 30га яқин кузатувчи аккредитация қилинган. Миссия шунингдек, ИИВ, Олий суд, Бош прокуратурада ҳамда президентликка номзодларнинг сайловолди штаблари вакиллари билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган. Сайлов куни МДҲ кузатувчилари Ўзбекистоннинг барча вилоятларида иш олиб боришади.

Президентлик сайловлари 4 декабр куни бўлиб ўтади. Мамлакатда расман фаолият кўрсатаётган барча тўрт партия томонидан илгари сурилган номзодлар рўйхатга олинган.

Янгиликлар лентаси
0