Тошкент ҳайвонот боғи ҳудудида ўйинчоқлар сотиш таъқиқланди

© UZ24Тошкент ҳайвонот боғи
Тошкент ҳайвонот боғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент ҳайвонот боғи маъмурияти ташриф буюрувчиларга навбатдаги бор ўз норозилигини билдирди

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Тошкент ҳайвонот боғи маъмурияти ташриф буюрувчилардан жониворлар учун овқат олиб келмасликни илтимос қилмоқда. Бу ҳақда Тошкент ҳайвонот боғи расмий сайтида хабар қилинган.

"Сизлардан яна бир бор илтимос қиламиз, бизнинг жониворларимиз учун ўзингиз билан озиқ-овқат олиб келманг", — дейилган хабар матнида.

Тошкент ҳайвонот боғидаги тимсоҳ - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ҳайвонот боғида "Бой" лақабли тимсоҳ ўйинчоқ туфайли нобуд бўлди
Ҳайвонот боғи маъмурияти таъкидига кўра, қилинган кўп сонли илтимосларга қарамай, жониворларга қарата овқат ҳамда ўйинчоқлар отиш ҳолати давом этмоқда.

Шу муносабат билан, маъмурият боғ ҳудудида полиэтилен ва бир марталик идишларда егуликлар сотишни таъқиқлаш қарорини қабул қилди. Шунингдек, бундан буён, ҳайвонот боғи ҳудудида болалар ўйинчоқлари билан ҳам савдо қилиш ман этилган.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Тошкент ҳайвонот боғи маъмурияти болалар ўйинчоғи туфайли "Бой" лақабли тимсоҳ нобуд бўлгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Янгиликлар лентаси
0