МДҲ миссияси сайловга тайёргарлик ҳақида оралиқ ҳисоботни эълон қилди

© FlickrКузатувчилар сайлов қутиларини текширмоқда
Кузатувчилар сайлов қутиларини текширмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миссиянинг фикрича, сайлов кампанияси осойишта муҳитда, ошкора рақобат руҳида ва ташкилий жиҳатдан юқори даражада ўтмоқда

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда Президентлик сайлови бўйича сайлов кампанияси уюшқоқлик билан ва ошкора рақобат руҳида ўтмоқда. МДҲ кузатувчилар миссиясининг сайловларга тайёргарликни кузатиш давомида тайёрланган оралиқ ҳисоботида шундай деб маълум қилинди.

Ҳисобот миссия кузатувни бошлаган 17 ноябрдан 28 ноябргача бўлган муддатни қамраб олган.

"Миссиянинг фикрича, сайлов кампанияси осойишта муҳитда, ошкора рақобат руҳида ва ташкилий жиҳатдан юқори даражада ўтмоқда", — дейилади ҳисоботда.

Миссия шунингдек, Президентликка номзодларни илгари суриш ва рўйхатдан ўтказиш ҳам очиқ ва ошкора, муқобиллик тамойиллари асосида қонунга мувофиқ бўлиб ўтганини эътироф этди.

Миссиянинг маълум қилишича, сайлов тажрибасида илк марта Ўзбекистон раҳбари сайловига тайёргарлик давомида МСК томонидан тасдиқланган сайловчилар ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича тадбирлар дастури қабул қилинди ва амалга оширилмоқда.

МДҲ кузатувчилар миссияси - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ миссияси кузатувчилари ўз фаолиятини бошлади

"Миссия ўзининг якуний хулоса ва баҳоларини сайловларни кузатиш якунланганидан сўнг эълон қилади", — дейилади ҳужжатда.

МДҲ кузатувчилар миссияси 17 ноябр куни Ўзбекистон етакчисини сайлаш жараёнини мониторинг қилишга киришганди. Миссия таркибида камида 70 нафар кузатувчи бўлиши кутилмоқда, миссияга ташкилот ижроия директори Сергей Лебедев раҳбарлик қилмоқда.

Президентлик сайловлари 4 декабр куни бўлиб ўтади. Мамлакатда расман фаолият кўрсатаётган барча тўрт сиёсий партия кўрсатган номзодлар рўйхатга олинган.

Иккинчи сентябр куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 78 ёшида вафот этди. Республика Президенти вазифасини вақтинча бажариш Бош вазир Шавкат Мирзиёевга топширилди.

Янгиликлар лентаси
0