Чеченистонда алкогол сотилаётган барча дўконлар ёпилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишСиртли ичимликлар сотиш
Сиртли ичимликлар сотиш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қодировнинг фикрига кўра, алкогол ичимлиги ичиб ёки наркотик моддалар таъсири остида рулга ўтирган ҳайдовчиларга энг қаттиққўл жазо берилиши керак, жумладан жамоатчилик олдида ҳам.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Россиянинг Чеченистон ўлкасида алкогол сотилаётган барча магазинлар ёпилди, деб хабар қилди мамлакат Парламенти раиси Магомед Даудов, РИА Новости хабарига асосан.

“Яқинда “Кавказ” трассасида бўлган авариядан кейин, алкоголь савдоси билан шуғулланаётган  тадбиркорлар ушбу фаолиятни ўз хихишларига кўра тўхтатишди”, — деди Даудов рамзан Қодиров ҳузурида йўл-транспорт ҳаракати хавфсизлиги мавзусида бўлиб ўтган мажлисда.   

Парламент спикери сўзларига қараганда, республкада спиртли ичимликлар билан савдо қиладиган 20та дўкон бўлган.

“Ҳозирги кунда алкоголь ичимликлар сотилаётган бирорта ҳам дўкон йўқ”,- деди Даудов.

Қодировнинг фикрига кўра, алкогол ичимлиги ичиб ёки наркотик моддалар таъсири остида рулга ўтирган ҳайдовчиларга энг қаттиққўл жазо берилиши керак, жумладан жамоатчилик олдида ҳам.

Эслатиб ўтамиз, ноябр охирида, “Кавказ” федерал трассасида маст ҳолда бўлган Ford автомобили ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб Лада Приора автомобили билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида етти киши қурбон бўлган, улардан иккитаси ёш болалар бўлган.

Янгиликлар лентаси
0