17:31 17 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Ўзбек-қирғиз чегараси

Ўзбекистон ва Қирғизистон делегациялари чегара масалалари бўйича учрашишди

© Sputnik / Стрингер
Жамият
Ҳавола олиш
31221

Томонлар Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг айрим участкалари бўйича позицияларни мувофиқлаштиришни давом эттиришди ҳамда давлат чегарасининг аввал мувофиқлаштирилган участкаларини амалий баён қилдилар

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари ҳукумат делегациялари давлат чегарасининг аввал мувофиқлаштирилган участкаларини амалий баён қилишга киришди, деб маълум қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

28 ноябр-3 декабр кунлари Ўш шаҳрида давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди.

"Учрашув чоғида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг айрим участкалари бўйича позицияларни мувофиқлаштириш давом эттирилди ҳамда давлат чегарасининг аввал мувофиқлаштирилган участкаларини амалий баён қилишга киришилди", — дейилади хабарда.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, икки давлат делегацияларининг ноябрда бўлиб ўтган учрашувларида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадаги 56 участкани мувофиқлаштирди. Вазирликнинг маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистоннинг Боткен, Жалол-Обод ва Ўш вилоятлари туташган ҳудудларда давлат чегараларининг аввал мувофиқлаштирилмаган 14 участкасида қўшма дала текширувлари ва инструментал топографик расмга олиш тадбирлари ўтказилган.

Ўзбекистон ТИВ сентябр-октябр ойларида  делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукумат делегациялари икки давлат ўртасидаги чегаранинг 78 участкасини ўрганганини маълум қилганди.

Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашувлари жорий йилнинг декабр ойида Ўзбекистон ҳудудида ўтказилади.

Асосий мавзулар