22:51 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Жамият
Ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)
28602

Эмомали Рахмон ўзбек ва тожик халқини кўп асрли урф-одатлар, дўстлик ва ўзаро ҳурмат боғлаб турганини таъкидлади ва келажакда ўзаро фойдали ҳамкорлик қишига умид билдирди.

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади, деб хабар қилди Тожикистон президенти матбуот хизмати.

"Ҳурматли Шавкат Миромонович, Ўзбекистон Республикаси президенти сайловида эришган салмоқли ғалабангиз билан табриклаймиз. Сизнинг ушбу олий ва шуб билан бир вақтда улкан жавобгарлик талаб қиладиган лавозимга сайланишингиз, сиз танлаган халқ фаровонлигини оширишга, тинчлик, тотувликка ва барқарорликка қаратилган йўл Ўзбекистон халқи томонидан кенг кўламда қўллаб қувватланаётганидан дарак беради", — дейилган Тожикистон президенти табрик хатида.   

Шунингдек, Эмомали Рахмон ўзбек ва тожик халқини кўп асрли урф-одатлар, дўстлик ва ўзаро ҳурмат боғлаб турганини таъкидлади ва келажакда ўзаро фойдали ҳамкорлик қишига умид билдирди.

Мавзу:
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)

Асосий мавзулар