09:30 16 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Бош вазирнинг витруал қабулхонаси, архив сурат

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги виртуал қабулхонани ишга туширди

© Sputnik /
Жамият
Ҳавола олиш
141932

Ҳар бир фуқаро ўз мурожаатини тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Бошлиғига мурожаат юбориш орқали амалга ошириши мумкин

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбарининг виртуал қабулхонаси ишга тушди. Бу ҳақда агентлик расмий сайтида хабар қилинган.

"Сизда ҳал этилмаган масалалар, муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми? У ҳолда мурожаатингизни тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Бошлиғига мурожаат юбориш орқали амалга оширишингиз мумкин.

Ёки Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Бошлиғига ариза, таклиф ва шикоятларни 0 (371) 214-30-76, 0 (371) 214-54-36 рақамларига қўнғироқ қилган ҳолда юбориш мумкин", — дейилади хабарда.

Виртуал қабулхонага мурожаатларни ўзбек ва рус тилларида йўллаш мумкин. Шунингдек, саҳифалар лотин ва кирилл алифбосида ишламоқда.

Теглар:
мигрантлар, миграция, виртуал қабулхона

Асосий мавзулар