16:27 13 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Жамият
Ҳавола олиш
Ислом Каримов таваллуд топган кун муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар (25)
143620

Танлов якунига кўра Ўзбекистон бадиий академияси кўргазмалар залида барча таклиф этилган ёдгорлик намуналари кўргазмаси ўтказилади

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовга аталган ёдгорлик ўрнатиш бўйича Халқаро ижодий танлов бошланди. Ижодий ишлар  2017 йилнинг 31 мартига қадар қабул қилинади, деб хабар беради "Новости Узбекистана".

Ташкилотчиларнинг маълум қилишларича, танлов якунига кўра Ўзбекистон бадиий академияси кўргазмалар залида барча таклиф этилган ёдгорлик намуналари кўргазмаси ўтказилади. Унинг муддати 2017 йил 10 апрелигача этиб белгиланган.

Иштирокчилар ўз ишларини аноним равишда, олти хонали рақамли код билан белгилаган ҳолда жўнатишлари лозим. Танлов қатнашчилари ҳакамлар ҳайъатига ёдгорликнинг бўйи 70 сантиметрдан баланд бўлмаган скульптура моделини, 1:50 ўлчамдаги макети, планшет ҳамда лойиҳа материаллари жамланган альбомни тақдим этишлари керак бўлади.

Танлов Низомига кўра, иштирокчиларнинг аксарият қисми аноним ҳолда қолади. Фақатгина танлов лойиҳасида мукофотга сазовор бўлган муаллифларнинг исм-шарифлари эълон қилинади. Биринчи ўрин учун мукофот 25 минг, иккинчи ўринга 20 минг, учинчи ўринга 15 минг долларни ташкил этади. Бундан ташқари, ҳар бири 5 минг доллардан бўлган учта рағбатлантирувчи мукофот тақдим этилади.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилади ва тасдиқланади.

Мавзу:
Ислом Каримов таваллуд топган кун муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар (25)

Асосий мавзулар