Нью-Йорк ва Истамбулга бепул багаж миқдори камайтирилди

Oбуна бўлиш
"Ўзбекистон Ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб Нью-Йорк ва Стамбул йўналишидаги парвозларда бепул олиб ўтиш мумкин бўлган юк миқдорини ўзгартирди.

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Авиакомпания матбуот хизмати хабарига кўра, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Нью-Йорк ва Истамбул йўналишларига "эконом класс" йўловчилари учун бепул олиб ўтиши мумкин бўлган юк миқдорини камайтирди.

Тошкент — Нью-Йорк — Тошкент йўналишида:  

эконом класс учун, ҳар бири 23 кг дан ортиқ бўлмаган 2 багаж ўрни;
бизнес класс учун, ҳар бири  32 кг дан ортиқ бўлмаган 2 багаж ўрни;

Айни дамда ҳар иккала класс учун бепул олиб ўтиш мумкин бўлган юк миқдори — 32 кг ни ташкил қилади.  

Тошкент — Истамбул — Тошкент йўналишида эса:

эконом класс учун, ҳар бири 35 кг дан ортиқ бўлмаган 2 багаж ўрни;
бизнес класс учун, ҳар бири  40 кг дан ортиқ бўлмаган 2 багаж ўрни;

Бугунги кунда ҳар иккала класс йўловчилари учун бепул олиб ўтиш мумкин бўлган юк миқдори — 40 кг ни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, авиакомпания умумий қоидаларга кўра ҳар бир багаж ўрнига уч томони умумий ўлчасми 158 см дан ортиқ бўлмаган юклар қабул қилинади. 2017 йилнинг 1 январ куни, йўловчилар чипталарида кўрсатилган юк миқдори билан қабул қилинади.

Янгиликлар лентаси
0